Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 21:00 Ал-Виҳдат 1-0 Истиқлол Душанбе
05/11 22:45 ПСВ 4-0 Жирона
05/11 22:45 Слован 1-4 Динамо Загреб
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Ал-Айн
05/11 23:00 Сепоҳон 3-1 Шаржа
06/11 01:00 Реал Мадрид 1-3 Милан
06/11 01:00 Ливерпуль 4-0 Байер
06/11 01:00 Спортинг 4-1 Манчестер Сити
06/11 01:00 Лилль 1-1 Ювентус
06/11 01:00 Болонья 0-1 Монако
06/11 01:00 Селтик 3-1 РБ Лейпциг
06/11 01:00 Боруссия Д 1-0 Штурм
06/11 15:00 Поханг Стилерс 4-2 Шандонг Тайшан
06/11 15:00 Йокогама Маринос 5-0 Бурирам Юнайтед
06/11 17:00 Бангкок Юнайтед 4-1 Ли Ман
06/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-2 Тампинес Роверс
06/11 19:00 Олтин аср 0-4 Ат-Таъвун
06/11 19:00 Насаф 1-2 Ал-Ҳуссайн
06/11 21:00 Трактор - Равшан
06/11 21:00 Холидия - Ал-Қува ал-Жавия
06/11 21:00 Кувайт СК - Шабаб ал-Аҳли
06/11 22:45 Брюгге - Астон Вилла
06/11 22:45 Шахтёр - Янг Бойз
07/11 01:00 Бавария - Бенфика
07/11 01:00 Фейеноорд - Зальцбург
07/11 01:00 Црвена Звезда - Барселона
07/11 01:00 Интер - Арсенал
07/11 01:00 ПСЖ - Атлетико
07/11 01:00 Спарта - Брест
07/11 01:00 Штутгарт - Аталанта

Зновир Бобан:«Лужники» эски «Уэмбли»ни эслатиб юборади»

Баҳо:
+ | -

- Ҳар бир хорватнинг кўнглида Россия учун жой бор, - дейди Звонимир Бобан. У нима ҳақда гапираётганини яхши билади. Зеро, Россия ва Хорватия доимо бир-бирига яқин бўлган, айниқса, футболда. Хорватия термасининг Ивица Олич, Стипе Плетикоса, Ведран Чорлука каби кўплаб футболчилари рус премьер-лигасида ёрқин из қолдиришган. Икки мамлакат футболи ўртасидаги алоқалар 2007 йили янада мустаҳкамланди. Ўшанда хорватлар Евро-2008 саралаш босқичида Англия термасини меҳмонда 3:2 ҳисобида енгиб, русларга қитъа чемпионати йўлини очишганди. Ваҳоланки, уларга натижанинг аҳамияти йўқ эди. Хуллас, тажовузкор футболга мойил Хорватия термаси шарофати билан Евро-2008га инглизлар эмас, балки Гус Хиддинг бошқарувидаги россияликлар боришган ва ўз тарихларидаги энг ёрқин ўйинларни кўрсатишганди. Яқинда Хорватия миллий жамоаси ва «Милан» клубининг афсонавий ярим ҳимоячиси ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳамроҳлигида Москвага ташриф буюрди. Бундан фойдаланган FIFA.com сайти ижодкорлари Бобанни суҳбатга чорлаб, ундан нафақат хорват, балки рус футболи истиқболи ҳақида ҳам сўрашди. Айтиш жоиз, Звонимир самарали фаолияти ниҳоясига етгач, Загреб университетида тарих магистри даражасини олди ва ҳозирда докторлик диссертацияси устида ишламоқда. Собиқ футболчи шунинг баробарида Хорватияда чоп этиладиган Sportske Novosti газетаси таҳририятини бош-қаряпти. Қолаверса,12 йилдирки, Италиянинг Sky телеканалида эксперт сифатида чиқиш қилишдан ташқари, Gazzetta dello Sport нашрининг махсус рукнини олиб бориб, яна турли мақолалар ёзяпти.

- Жаноб Бобан, Москвада икки кун бўлдингиз ва ЖЧ-2018нинг очилиш ҳамда финал ўйинларини қабул қилувчи «Лужники» стадиони билан танишдингиз. Хўш, Россия пойтахти сизда қандай таассурот қолдирди?

- Ўйлайманки, руслар Москва билан ғурурланишлари керак. Ахир шаҳарда бутун бир тарих яширин: ақлга сиғмас даражадаги чиройли бинолар чинакам мўъжизанинг ўзгинаси. Хусусан, «Лужники» таърифланмас ҳиссиётларни уйғотди. Томоша майдонида туриб, стадион манзарасидан беқиёс баҳра олдим. Ушбу арена менга нимаси биландир эски «Уэм-бли»ни эслатиб юборди. Шубҳам йўқ, ЖЧ-2018 футбол тарихига энг яхши мундиаллардан бири сифатида муҳрланади.

- Хорватия ва Россия термалари яқинда ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишди ва унда юртдошларингиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Руслар жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

- Хорватия термаси бутун ўйин давомида устунлик қилди. Тўғри, жамоамиз 3тагина гол урди, лекин очиғи, кўплаб вазиятлар кўкка совурилди. Демоқчиманки, ҳисобни бемалол анча йириклаштириш мумкин эди. Россия термасига келсак, умид қиламанки, жамоа ўз ўйинини ҳали кучайтиради. Русларга ҳимоя маркази учун тезкор футболчи зарурлиги кўриниб турибди. Яна марказий чизиқда йиғинчоғроқ ҳаракатланиш талаб этилади. Ўз навбатида, ҳозирги Хорватия термаси ҳар қандай жамоа учун ғоят жиддий рақиб эканлигини ҳам унутмаслик керак.

- Сизнингча, Хорватия термасининг айни авлоди 2018 йилги жаҳон чемпионатигача ўзининг энг юқори даражасига чиқа олармикан?

- Дарҳақиқат, ушбу авлод катта умид уйғотмоқда, аммо йирик турнирларда ҳали натижа кўрсата олганича йўқ. ЖЧ-2018 Лука Модрич каби кўплаб йигитларимиз учун охирги имконият бўларди. Агар ҳар бир футболчига алоҳида қарасак, уларда ўйин интеллекти, футболча характер бор. Бироқ бизга катта турнирларда жамоавий ўйин нуқтаи назаридан нимадир етишмаяпти. Эҳтимол, навбатдаги мундиалда бизнинг вақт ҳам келар...

- Хорватия терма жамоаси ЖЧ-98да бронза медалини ютганди. Ҳозирги таркибда ўша натижани яхшилаш салоҳияти борми?

- Айнан шундан умидворман. Жамоамиз ўша натижани яхшиласа, бошимиз осмонга етарди. Лекин шубҳа йўққи, 1998 йил хорват футболи учун мутлақо бошқача ва такрорланмас бўлганди. Иккинчи томондан, афсуски, ўша муваффақият ҳали-ҳамон жамоага босим юкламоқда. Бир қарашда, бу адолатсизлик. Ахир ҳар бир авлод ўз вақтида яшайди. Қисқаси, шахсий фикримча, ҳозирги футболчилардан бошқа авлод қайд этган натижани талаб қилиш нотўғри. Бундай ёндашув жамоага фақат халақит беради.

- Мамлакат миллий жамоасининг ҳозирги етакчиси Лука Модрич сизни ўз кумири сифатида кўрсатади. Қизиқ, Бобаннинг ўзи Модрич ҳақида қандай фикрда?

- Луканинг эътирофидан ғоят ғурурланаман, негаки, у фантастик футболчи ва худди шундай инсон. Қаранг, катта ютуқларга эришганига қарамай, камтар йигитлигича қоляпти - бунақаси футболда кам кузатилади. У мутлақо «мўътадил». «Мўътадил» - бу ибора ҳозирги ҳаётимизда жуда муҳим аҳамиятга эга. Модрич  ўзига хос алоҳида хусусиятлар соҳибидир. Дейлик, майдонда ке-йинги лаҳза нима бўлишини ҳаммадан тез илғайди, ўйин маромини яхши ҳис этади. Балки индивидуал ҳаракатланиш бобида ҳали юқори даражасига чиқмагандир, аммо жамоавий ўйинда бебаҳо футболчи саналади. Муҳими, Лука майдонда жамоа манфаати учун борини беради. Йўқ, боридан ҳам кўпини. Унинг беназир хусусияти айнан шу.

- Самарали фаолиятингиз давомида «Милан» билан кўплаб сов-ринлар ютгансиз. Лекин ЖЧ-98 бронза медали футболдаги энг ёрқин хотирангиз саналса керак, шундайми?

- Албатта. Ҳаётимда 1998 йил алоҳида ўрин тутади. Эсимда, жамоа билан Франциядан қайтганимизда, Хорватияда ақл бовар қилмас байрам бошланиб кетганди. Тўғриси, ўша вақт бажарган ишимиз моҳиятини тушунмаганмиз. Хорватия терма жамоаси илк марта мундиал финал босқичида иштирок этган ва дарҳол 3-ўринни эгаллаган! Эҳтимолки, биз бундан ҳам кўпроғига қодир бўлгандирмиз. Дейлик, ярим финалда мен тўпни йўқотганман ва бу хато дарвозамиз ишғол қилинишига олиб келганди. Ваҳоланки, жамоамиз 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Нима дердим, бу футбол... Лекин мен бош-қа хотираларни ҳам қадрлайман: ўйин бошланиши арафасида рақиблар билан самимий қўл бериб сўрашиш, йиқилган футболчига ёрдам кўрсатиш... Очиқ тан оламан, ёшлигимда бундай нарсаларга бепарво қарардим, энди эса мутлақо бошқача ёндашаман.

- Охирги савол: қайси жамоаларни ЖЧ-2018 фаворитлари сифатида эътироф этасиз?

- Футболда доимо катта жамоалар ғалаба қозонишади. Бошқача айтганда, топ-даражадаги термалар мудом яхши ўйнамасликлари мумкин, бироқ деярли ҳар сафар муносиб кураш олиб боришади. Курашиш - уларнинг қонида бор. Агар кичик термалардан бири «плей-офф» босқичига ўтса, ўзига хос алибига эга бўлади: уни кейинги ўйинлари юзасидан ҳеч ким ортиқча айблолмайди. Футболчилар эса гўёки, соврин ютишгандек байрам қилишади. Бразилия, Аргентина ва Германия каби катта жамоалар учун эса гуруҳдан чиқиш шунчаки, биринчи қадам ҳисобланади. Уларнинг мақсадлари битта - турнирда ғолиб бўлиш. Бундай жамоалар навбатдаги босқичда ғалаба қозонгач, футболчилар автобус томон жиддий қиёфада қадам босишади ва хотиржам ҳолда нав-батдаги учрашув ҳақида ўйлай бошлашади. Шунинг учун доимо мақсадларига етишишади. Хуллас, Германия, Бразилия ва Аргентина терма жамоалари - доимий фаворитлар. Италия термасини эса уларнинг қаторига қўшолмайман. Чунки бу жамоа аввалги савияда эмас. Лекин шу жойда бир қўшимча бор - итальянлар доимо итальянликларича қолишади. Демак, уларни-да ҳисобдан чиқармаслик керак.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:14, 05.05.2016.
Ўқилди: 2341 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.