Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

«Бунёдкор» стадионида қачон гол урилади?

Баҳо:
+1 | -

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг “Бунёдкор” стадионида кечган учрашувларида Ўзбекистон клублари бирорта ҳам гол ура олмаган.

“Бунёдкор” стадиони ишга туширилган 2012-йилдан буён “Бунёдкор” клуби ОЧЛ гуруҳ босқичининг 8 та учрашувини янги аренада ўтказган ва рақиблари дарвозасига йўл топа олмаган. Шунингдек, Тошкентнинг “Локомотив” клуби 2016-йилги мавсум доирасида гуруҳ босқичининг 1 та учрашувини “Бунёдкор” стадионида ўтказиб, гол ура олмади.

Ҳозирга қадар “Бунёдкор” стадиони мезбонлик қилган ОЧЛ гуруҳ босқичи ва ундан кейинги плей-офф ўйинлари сони 10 тага етган бўлиб, шуларнинг тенг ярмида 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилган. “Бунёдкор” клуби гол ура олмаган яна 5 та беллашувда рақиб жамоалар зафар қучган. Қизиқ томони, мағлубият алами тотиб кўрилган 5 та беллашувнинг барчаси 1 та мураббий — Сергей Лушчан қўли остида қайд этилган.

Маълумот учун, Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олиш учун Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби “Бунёдкор” стадионида саралашнинг 2 та учрашувини ўтказган бўлиб, ҳар иккисида ҳам БАА клублари дарвозасига икки мартадан йўл топган.

“Бунёдкор” стадионида Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳам гол ура олмаган бўлса-да, “темирйўлчилар” ўзлари иштирок этган “А” гуруҳини пешқадам сифатида якунлади. Шунга қарамай, жамоа мураббийи Андрей Микляев ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ОЧЛнинг 1/8 финалини “Локомотив” стадионида ўтишини исташи ҳақида айтиб ўтди.

ОЧЛ гуруҳ босқичи ва ундан кейинг плей-оффининг “Бунёдкор” стадиони мезбонлик қилган барча ўйинлари:

2013 йил

2 апрель
“Бунёдкор” (Ўзбекистон) — “Бейтсзинг Гоан” (Хитой) 0:0

23 апрель
“Бунёдкор” (Ўзбекистон) — “Санфречче Хиросима” (Япония) 0:0

21 май
“Бунёдкор” (Ўзбекистон) — “Бурирам Юнайтед” (Таиланд) 0:0

2015 йил

3 март
“Бунёдкор” (Ўзбекистон) — “Персиполис” (Эрон) 0:1

17 март
“Бунёдкор” (Ўзбекистон) — “Лаҳвия” (Қатар) 0:1

22 апрель
“Бунёдкор” (Ўзбекистон) — “Ан-Насср” (Саудия) 0:1

2016 йил

1 март
“Бунёдкор” (Ўзбекистон) — “Ан-Насср” (Саудия) 0:1

16 март
“Бунёдкор” (Ўзбекистон) — “Зоб Оҳан” (Эрон) 0:0

20 апрель
“Бунёдкор” (Ўзбекистон) — “Лахвия” (Қатар) 0:2

4 май
“Локомотив” (Ўзбекистон) — “Ан-Наср” (БАА) 0:0

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:13, 05.05.2016.
Ўқилди: 6801 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3524]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [3150]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2920]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2276]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [2010]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1900]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1799]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1786]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1778]

"Барселона" Альварес учун таклифини ошириши керак [1726]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик