ФИФАнинг собиқ ҳаками Андухар Оливернинг фикрича, ЕЧЛ яримфиналида "Реал"-"Манчестер Сити" ўртасидаги жавоб учрашувида (1:0) мадридликлар яримҳимоячиси Лукас Васкес майдондан четлатилиши керак эди.
Учрашувнинг 83-дақиқасида Васкес рақиби Раҳим Стерлингга қарши қўполлик ишлатган эди.
"Бу - тўғридан тўғри қизил карточка", - дейди ҳакам Marca газетасига.