"ПСЖ" яримҳимоячиси Марко Верратти клубини ўзгартирмоқчи эмас. Италиялик 23 ёшли футболчи бутун фаолиятини парижликлар сафида ўтказишга рози.
"Италияда мухлислар туфайли баъзан уйдан чиқиш қийин бўлиб қолар ди. Парижда одамлар футболчиларга жуда ҳурмат билан муносабатда бўлар эканлар, шунинг учун ҳеч ким билан суратга тушишдан қочмайман.
"ПСЖ"да ўзимни жуда яхши сезяпман, клубимни ўзгартирмоқчи эмасман, чунки, бошқа клубларда бу ердаги нарсаларга эришаманми, йўқми. Албатта, бошқа клублар ҳам кучли, аммо "ПСЖ" энг кучли жамоа бўлиши мумкин. Эҳтимол, бутсаларимни михга илганимча Парижда яшарман", - дейди Верратти.