"Челси" клубининг дарвозабонлар мураббийи Кристоф Лоллишон билан жамоа посбони Тибо Куртуа ўртасидаги совуқ муносабат бельгиялик дарвозабоннинг клубдан кетиши билан тугаши мумкин.
Хабар қилинишича, Куртуага Лоллишон билан ишлаш ёқмаяпти. Мураббий жамоанинг собиқ посбони Петр Чех билан жуда яхши муносабатда бўлган, Куртуага эса унинг иш услуби тўғри келмаяпти.
Ёзда "Челси"га Антонио Конте бош мураббий бўлиб келади. Аммо италиялик мутахассис ўзи билан бир неча ёрдамчилар олиб келишига қарамасдан Лоллишон клубда ишлашда давом этмоқда.