"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл жароҳати туфайли "Валенсия"га қарши кечадиган Испания чемпионатининг 37-тур учрашувини ўтказиб юборади. Бу ҳақида AS нашри хабар тарқатди.
Уэльслик футболчи "Манчестер Сити"га (1:0) қарши кечган Чемпионлар лигаси ярим финалининг жавоб учрашувида кичик жароҳат орттириб олган ва тўрт-беш кунга сафдан чиққан.