"Рома" клуби раҳбарияти ҳамон "Зенит" жамоаси ярим ҳимоячиси Аксель Витцельнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатди.
Манбада айтилишича, ёзда Миралем Пьянич ёки Ража Наингголан жамоани тарк этган тақдирда римликлар 27 ёшли бельгиялик футболчини сотиб олишга уриниб кўрадилар.