Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Олий лига: 7-тур рамзий термаси

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг навбатдаги турида ишқибозлар «Пойтахт дербиси» гувоҳига айланишди. Қо-лаверса, Навоийда ҳам кескин ва муросасиз баҳс бўлиб ўтди. «Шўртан» дастлабки очкони Фарғонада қўлга киритди... Қолган учрашувлар ҳам ўзига хос муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. Табиийки, ушбу ўйинларда кўплаб футболчилар фаолликлари билан ажралиб туришди. Одатга кўра, тур рамзий терма жамоасини тузишда шу фаолликни ҳам инобатга олдик.

Дарвозабон:

Мурод Зуҳуров («Бунёдкор»)

Принципиал рақиблар тўқнашуви - «Бунёдкор»-«Пахтакор» ўйини майдон эгаларининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Биринчи бўлимда «шерлар» бир қатор хавфли вазиятларни яратишди. Аммо шу куни мезбонлар посбони Мурод Зуҳуров рақиб «ҳамла»сини бартараф этиб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Ҳимоячилар:

Мурод Холмуҳаммедов («Сўғдиёна»)

«Сўғдиёна» «Машъал»ни пенальтидан урилган ягона гол эвазига мағлуб этди. «Нуқта»дан тўп киритиш вазифаси мазкур баҳсда ҳақиқий сардорларга хос тарзда ҳаракат қилган Мурод Холмуҳаммедов зиммасига юклатилди. Шу куни мудофаада тартибли ўйин намойиш этган ҳимоячи мўлжалдан адашмади.

Мақсуд Каримов («Насаф»)

«Насаф» ҳимоячилари гол уриш бобида ҳужумчиларга ўрнак бўлишмоқда. «Аждарлар»нинг чиройли комбинациясига Мақсуд Каримов чиройли якун ясаб, «Андижон» дарвозасига жамоасининг учинчи тўпини киритди. Ўз навбатида, маҳоратли футболчи ўз позициясидаги вазифасини ҳам аъло даражада бажарди.

Игорь Голбан («Навбаҳор»)

Дебютант - «Обод»ни ўз майдонида қабул қилган «Навбаҳор» қийин ғалабага эришди. Айниқса, Обид Жўрабоев қизил карточка олиб, майдонни тарк этгач, «лочинлар» ҳимоявий тактика қўллашга мажбур бўлдилар. Шундай паллада Игорь Голбан рақиб ҳужумларини қайтаришда фаоллик кўрсатди. Натижада, ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва мезбонлар муҳим уч очкога эга чиқишди.

Ярим ҳимоячилар:

Жасур Ҳасанов («Бухоро»)

Драматик тарзда кечган «Қизилқум»-«Бухоро» ўйинида омад меҳмонларга кулиб боқди. Шу куни қанот ярим ҳимоясида тиним билмаган Жасур Ҳасанов жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Маълум муддат «Локомотив»да тўпланган тажриба аста-секин ўз сўзини айтмоқда.

Сервер Жепаров («Локомотив»)

«Олмалиқ»қа қарши кечган баҳсда 66 дақиқа тўп сурган Жепаров шу вақт мобайнида битта тўп киритиб, иккита голга ҳаммуаллифлик қилди. Қолаверса, ўз ўрнини жамоадошига бўшатиб беришидан аввал «Локомотив»нинг деярли барча ҳужумларини ташкил этишда фаоллик кўрсатди.

Сато Минори («Бунёдкор»)

Япониялик футболчи навбатдаги баҳсда ҳам ўзининг плеймейкерлик хусусиятларини намойиш этди. Айниқса, иккинчи бўлимда Минори жамоадошлари ҳамроҳлигида «Пахтакор»нинг ожиз нуқталарини топа билди. Бу якуний ҳисобда ҳам акс этди - 3:0.

Аббос Махсталиев («Нефтчи»)

Агар шу футболчи бўлмаганида, «Шўртан» Фарғонада дастлабки ғалабасини қўлга киритиши ҳам ҳеч гап эмасди. Шу куни майдоннинг ҳар бир қаричи учун астойдил курашган Махсталиев «дубль» муаллифига айланди. Аммо бу голлар «Нефтчи»нинг ғалаба қозониши учун етарли бўлмади. Шунга қарамай, Аббосбек якунда мезбонлар сафидаги энг яхши ўйинчи номига лойиқ кўрилди.

Ҳужумчилар:

Зоҳид Абдуллаев («Металлург»)

«Металлург» ўз уйида рақибларини мағлубиятга учратишда давом этаётган бўлса, Зоҳид Абдуллаев гол уришдан чарчамаяпти. Чарчамасин ҳам. Сўнгги турда ўз номига иккита гол ёздириб қўйган маҳоратли ҳужумчи ҳозирча тўпурарлар пойгасида етакчига айланиб олди.

Марат Бикмаев («Локомотив»)

Бикмаевнинг «Локомотив»даги ишлари чаккимас. Тажрибали форвард «темирйўлчилар» уюштирган ҳужумларни ажойиб тарзда якунига етказмоқда. Марат «Олмалиқ» клубига қарши кечган баҳсда ҳам Жепаровнинг ажойиб узатмаларини голга айлантириб, «дубль» қайд этди ва ҳақли равишда ўйиннинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида тан олинди.

Элдор Шомуродов («Бунёдкор»)

Шомуродов «Пойтахт дербиси»да сўнгги пайтлардаги энг яхши ўйинларидан бирини намойиш қилди, десак муболаға бўлмас. «Пахтакор» ҳимоячиларини тез-тез безовта қилган истеъдодли ҳужумчи жамоасининг учинчи голини уриб, учрашувга якуний нуқтани қўйди. Дарвоқе, Элдор «Бунёдкор»нинг мазкур баҳсдаги энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилганини ҳам унутмаслик даркор.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:45, 06.05.2016.
Ўқилди: 3143 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.