Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

"Навбаҳор": Ёшларимизнинг илк мағлубияти

Баҳо:
+ | -

Бугун Ёшлар биринчилигида 8- тур ўйинларига старт берилди. “Навбаҳор” вакиллари меҳмонда Тошкентнинг “Пахтакор” клубидаги тенгқурларига қарши майдонга тушишди. Афсуски ушбу беллашувда Дурбек Умаралиев шогирдларининг 7 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди.

Биринчи бўлим майдон эгалари устунлигида ўтди. 17- дақиқага келиб бурчакдан узатилган тўпни Иброҳим Абдуллаев жамоамиз дарвозасига йўллаб учрашувда ҳисобни очди, 1:0. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай яна “ёш пахтакорчилар” ҳисобни ўзгартиришга муваффақ бўлишди. Акобир Тўраев 19 дақиқада мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 30- дақиқага келиб “Пахтакор” ёшлари ҳисоб йирик кўринишга келтиришди. Жавоҳир Сидиқов ташкил этилган қарши ҳужумни гол билан якунлади. Икки дақиқа ўтгач яна Акбар Тўраев ўз номига гол ёздириб қўйди. Корнийчукнинг қайтарган тўпини “ёш шерлар” футболчиси дарвозамизга жойлади, 4:0. Танаффусга жамоалар ушбу ҳисобда йўл олишди.
Иккинчи бўли ҳам голларга бой бўлди. 48- дақиқада Тўраев “хет-трик”Ни нишонлаган бўлса, 60- дақиқага келиб Бехруз Саъдиллоев мезбонларнинг олтинчи голини Маматхонов қўриқлагане дарвозага урди. 76- дақиқадагина “Навбаҳор” ўйинчилари жавоб тўпи киритишди. Бурчакдан узатилган тўпни Илҳом Алибоев рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди, 6:1. Учрашув охиригача мазкур ҳисоб сақланиб қолди. Шу тариқа ёшларимиз мавсумда дастлабки мағлубиятга учрашди.

“Пахтакор” – “Навбаҳор” - 6:1 (4:0). 6 май. Қибрай.
Ҳакамлар: И. Гормашов, Ж. Хуснитдинов, Хасан Набиев, Д. Клепиков.
Назоратчи – Г. Каримов.
"Пахтакор": 1. Ботирали Эргашев, 4. Иброҳим Абдуллаев, 5. Фаррух Йўлдошев, 7. Акобир Тўраев (22. Азиз Матмусаев, 78), 15. Равшан Хурсанов (19. Ойбек Мирзоҳидов, 74), 21. Бехруз Саъдиллоев, 23. Дониёр Ҳошимов (8. Юнусбек Абдувоҳидов, 80), 26. Сабит Синдаров (10. Савелий Абрамов, 69), 34. Нодир Йўлдошев (29. Ойбек Нурматов, 71), 36. Ойбек Қиличев (6. Шоҳжахон Нишонов, 60), 37. Жавоҳир Сидиқов.
"Навбаҳор": 12. Александр Корнийчук (1. Мирзохид Маматхонов, 46), 4 Қаҳрамон Маҳаммаджонов (19. Тошпўлат Неъматов, 73), 5. Ҳожиакбар Юнусов, 6. Акбарали Холдоров (7. Илҳом Алибоев, 33), 8. Босит Раҳимов, 9. Ислом Абдуқодиров (15. Жавоҳио Олимжонов, 50), 10. Мўйдин Мамазулумов (20. Иброҳим Исмоилов, 67), 11. Дониёр Инамов (2. Азиз Умаров, 43), 14. Азиз Мамазоитов, 17. Азиз Турғунбоев, 18. Ғолиббек Каримов.
Голлар: И. Абдуллаев (17), А. Тўраев (19, 32, 48), Ж. Сидиқов (30), Б. Садиллоев (64) – И. Алибоев (76).
Огоҳлантиришлар: О. Қиличев (42), Ф. Йўлдошев (73) - М. Мамазулумов (4), А. Мамазоитов (47).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:01, 06.05.2016.
Ўқилди: 2935 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.