Кириш Регистрация

Артём Петросян: «Дуранг ҳисобни қўлдан чиқаришимиз аламли бўлди»

Баҳо:
+ | -

 

 

«Динамо» - «Пахтакор-2» (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Артём Петросян ўйин ҳақида тўхталди.

«Самарқандда бизни қийин ўйин кутиб турганлигини билардик. Чунки «Динамо» Олий Лигага чиқишни мақсад қилган. Шу боис футболчиларимизни жиддий тайёрлаб майдонга тушган эдик. Дуранг ҳисобни қўлдан чиқаришимиз аламли бўлди. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. «Динамо»га Олий Лигага чиқишни тилаб қоламан. Ҳар ҳолда Самарқанддек шаҳарда кучли жамоа бўлиши керак. Ўз вақтида бу ерда тўп сурганман ва самарқандлик мухлислар футболни қай даража севишларини биламан. Жамоамиз олдига қўйилган асосий мақсад ҳақида гапирадиган бўлсам, биз ёш футболчиларни асосий жамоамиз «Пахтакор»га тайёрлаб беришни кўзлаганмиз» - дейди Артём Петросян.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 20:08, 06.05.2016.
Ўқилди: 3158 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8202]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4391]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4306]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3791]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3735]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3666]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3083]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2791]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2583]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2393]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик