"Динамо" (Бухарест) клубининг вафот тган яримҳимоячиси Патрик Экенгнинг агенти Хасан Аниль Экен ФИФАга стадионларда мини-госпиталлар ташкил этишни маслаҳат берди.
"ФИФА, мен Патрик Экенгнинг агентиман ва футболчиларнинг стадионда ўлим топишини олдини олиш мақсадида сизларга ҳар бир стадионда мини-госпаталлар ташкил этишни маслаҳат бераман", - деб ёзади Экен твиттерда.
Патрик Экенг Руминия чемпионатининг "Вииторул"га қарши учрашувнинг 63-дақиқасида майдонга тушиб, орадан етти дақиқа ўтиб ҳушини йўқотган ва шифохонада жон берган эди.