Кириш Регистрация
01/11 00:45 Комо 1-5 Лацио
01/11 00:45 Рома 1-0 Торино
01/11 16:00 Локомотив 0-1 Насаф
01/11 18:15 Сўғдиёна 2-4 Сурхон
02/11 01:00 Алавес 1-0 Мальорка
02/11 15:00 Олимпик - Навбаҳор
02/11 17:15 Қизилқум - Динамо
02/11 17:30 Ньюкасл - Арсенал
02/11 18:00 Осасуна - Вальядолид
02/11 19:00 Болонья - Лечче
02/11 20:00 Борнмут - Манчестер Сити
02/11 20:00 Ипсвич - Лестер
02/11 20:00 Ливерпуль - Брайтон
02/11 20:00 Ноттингем Форест - Вест Хэм
02/11 20:00 Саутгемптон - Эвертон
02/11 20:15 Жирона - Леганес
02/11 22:00 Удинезе - Ювентус
02/11 22:30 Вильярреал - Райо Вальекано
02/11 22:30 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
03/11 00:45 Монца - Милан
03/11 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
03/11 16:00 Нефтчи - Бунёдкор
03/11 16:30 Наполи - Аталанта
03/11 18:00 Атлетико - Лас-Пальмас
03/11 18:15 Металлург - ОКМК
03/11 19:00 Торино - Фиорентина
03/11 19:00 Тоттенхэм - Астон Вилла
03/11 20:15 Барселона - Эспаньол
03/11 21:30 Ман. Юнайтед - Челси
03/11 22:00 Верона - Рома
03/11 22:30 Севилья - Реал Сосьедад

"Пахтакор" - "Навбаҳор": ПРЕВЬЮ

Баҳо:
+ | -

Эртага Олий лига 8 тур ўйинлари старт олади. Ушбу турда "Навбаҳор" сафарда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси меҳмони бўлади. "Лочинлар" ўтган турда Тошкентнинг "Обод" клуби устидан ғалаба қозонгач навбатдаги беллашувга кўтаринки кайфиятда тайёргарлик олиб бормоқда. Амалдаги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" эса 7- турда "Бунёдкор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокини якунлади. Эндиликда пойтахтликлар ўз мухлисларини хурсанд этишни ният қилганликлари аниқ. Шу боисдан "шерлар" билан тўқнашув томошабинларни зериктирмаслиги турган гап.
Жамоаларнинг ўзаро беллашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, «Пахтакор»да устунлик катта эканлигига гувох бўлиш мумкин. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" умумий ҳисобда Ўзбекистон чемпионатида 48 маротаба ўзаро куч синашишган. 31 баҳс «Пахтакор» ғалабаси билан якун топган бўлса, 11 ўйинда «Навбахор»нинг қўли баланд келган, 6 қарама-қаршиликда дуранг кузатилган. Тўплар нисбатидаги кўрсатгич 82-36, рақиб фойдасига. Жамоамиз охирги маротаба Тошкентдан 1997 йилда очко олиб қайтган. Ўшанда "навбаҳорчилар" меҳмонда 2:2 ҳисоби қайт этишган. Жамоамиз "Пахтакор" майдонидан ўз тарихида бир маротаба уч очко олиб қайтган. Бу холат 1995- йилда кузатилган.
Жамоаларнинг ўзаро ўйинлари статистикасига назар ташлаб, айрим қизиқарли рақамларга гувоҳ бўлиш мумкин. Масалан Александр Гейнрих қарама-қаршиликлардаги тўпурар номига эга бўлиб турибди. «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилган Гейнрих «Навбаҳор» дарвозасини саккиз бор нишонга олган. Яна бир собиқ «пахтакор»чи Зайниддин Тожиев ҳисобида бешта гол бор. «Навбаҳор» сафида майдонга тушган Олег Шацких, Леонид Кошелев ва Шуҳрат Мирхолдиршоевлар тўрт мартадан пойтахтликлар дарвозасини нишонга олишган. Эътиборли жиҳати Кошелев ҳар икки жамоада ҳам гол уришга эришган. Яъни «Навбаҳор»дан кетган Леонид «Пахтакор» сафида уч бор муваффақият қозонган. Шунингдек, Владимир Баранов ҳамда Вадим Котельниковлар ҳам ҳар икки жамоа таркибида муваффақият қозонишган.
«Пахтакор» жамоасининг шу кунга қадар «Навбаҳор» дарвозасига киритган 82 та голининг ўнтасини пенальтидан урилганлигини эътироф этиш ўринли. Яна иккита голга эса жамоамиз таркибида ҳаракат қилган Шавкат Раимқулов ва Дониёр Усмоновлар муаллифлик қилишган. Яъни ушбу ҳимоячилар ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйишган.
2009 йилги чемпионатнинг иккинчи даврасидан ўрин олган учрашувда Александр Гейнрих қарама-қаршиликлардаги ягона «хет-трик» муаллифига айланганди. Учрашувда қайд этилган 7:0 ҳисоби ўзаро ҳисоб-китобдаги энг йирик натижа бўлиб тарихга кирган. Ўйинлар давомида еттита «дубль» кузатилганлигини ҳам қўшимча қилиш лозим. «Дубль»ларнинг иккитасига «Навбаҳор» таркибида ҳаракат қилган Шуҳрат Мирхолдиршоев ва Александр Шадринлар муаллифлик қилишган.
«Пахтакор» ўзаро ўйинларнинг еттитасида йирик ҳисобдаги ғалабаларни қўлга киритган. Йирик натижалар 2000 йилдан кейин кузатилганлигини ҳам қўшимча қилиш мумкин. Ҳозирча жамоамиз ҳисобида ана шундай йирик ғалабалар мавжуд эмас.
Ўзбекистон чемпионатлари ўтказила бошлаган дастлабки йилларда рақибларнинг ўзаро ўйинларида нисбатан тенглик кузатилганди. Аммо, кейинчалик «Пахтакор»ни кучли таркибга эга бўлиши ва деярли ҳар бир мавсум учрашувларида фақат ғалабани тантана қилиши ўртадаги фарқни катта бўлишига олиб келганди.
Эслатиб ўтамиз, 7 май куни соат 18.00 да бошланадиган «Пахтакор» - «Навбахор» учрашувини Олим Толибжонов бошқаради. Олим Абдувосилов ва Санжар Шоюсупов ён ҳакам вазифасини бажаришса, Игорь Гармашов захира рефериси сифатида қайд этилган. Ғайрат Каримов беллашувни назорат қилиб боради.

1992 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 1:0
Гол: Н.Ҳасанов (60).

1993 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:2
Голлар: Р.Галиев (10), Ш.Мақсудов (31), В.Кечинов (70-пен.) – В.Келдиев (12), Қ.Абдуқодиров (27).

1994 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 1:1
Голлар: А.Раҳимов (63) – С.Арслонов (30).

1995 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 1:2
Голлар: А.Маъруфалиев (17) – О.Шацких (31), З.Мусабоев (87).

1996 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:1
Голлар: Р.Бозоров (13,76), С.Ходиев (81) – Ф.Магометов (82).

1997 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:2
Голлар: А.Абдураимов (29-пен.), С.Моргулис (72) – О.Шацких (01), Қ.Абдуқодиров (27).

1998 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:0
Голлар: И.Шквирин (4-пен.,62).

1999 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:1
Голлар: А.Хвостунов (23), И.Шквирин (42-пен.), А.Абдураимов (78) – Л.Кошелев (43).

2000 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:1
Голлар: И.Шквирин (13), В.Баранов (21) – Л.Кошелев (19).

2001 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:1
Голлар: В.Лютий (31), Л.Кошелев (72) – В.Котельников (67).

2002 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 5:1
Голлар: Н.Қуттибоев (6), Л.Кошелев (10), В.Кирьян (59), Г.Гочкулиев (71), В.Котельников (75) – Ш.Мирхолдиршоев (65).

2003 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 1:0
Гол: М.Бикмаев (75).

2004 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:0
Голлар: Л.Кошелев (12), З.Тожиев (45+1,69).

2005 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:0
Голлар: А.Гейнрих (61), Л.Кошелев (84).

2006 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:0
Голлар: З.Тожиев (45), С.Жепаров (45+1-пен.), А.Солиев (48).

2007 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:0
Голлар: С.Жепаров (3), А.Солиев (5).

2008 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:0
Голлар: А.Гейнрих (64-пен.), С.Абдуллаев (82), О.Аҳмедов (90+2).

2009 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 7:0
Голлар: А.Гейнрих (4,42,48), О.Аҳмедов (24,62), Ғ.Ўрунов (66), Ф.Тожиев (75-пен.).

2010 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:1
Голлар: Д.Усмонов (45-автогол), А.Гейнрих (48,60) - А.Абдуллаев (74).

2011 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:1
Голлар: Т.Абдухолиқов (28), Д.Савич (35) – О.Валижонов (31).

2012 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:1
Голлар: В.Козак (14), К.Махарадзе (77-пен.) – И.Бойдедаев (90).

2013 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:0
Голлар: И.Сергеев (20), Ж.Оганесян (37).

2014 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:1
Голлар: И.Сергеев (5), Б.Миладинович (90+4-пен.) – Б.Ёқубов (10).

2015 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 1:0
Гол: С. Андреев (83)

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:43, 07.05.2016.
Ўқилди: 2957 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.