Микель Артета Манчестер Ситида Пеп Гвардиола билан боғланиш эҳтимоли борлигини Арсен Венгер маъқулламоқда.
Артетанинг Арсенал билан бўлган шартномаси шу ёзда ўз интиҳосига етади, шу муносабат билан у БААда талабгор бўлиш эҳтимолидан ҳам узоқ эмас.
Сўнгги маълумотлар шуни кўрсатдики, Артета Манчестер Сити гуруҳида Гвардиоланинг тренерлик штаби гуруҳига қўшилиши мумкин, шу муносабат билан у ўзининг карьерасида альтернатив имкониятларни қидирмоқда.
Шу мавсумда Артера фақат 13 ўйинда иштирок эта олди ва ҳаттоки 30 январда Бернлида Анлия Кубоги учун бўлиб ўтган ўйинда ҳам кўринмади.
Гвардиола ўзининг васийлари бўлмиш Карлес Планчарт, Доминик Торрент ва фитнесс мураббий Лоренцо Буэенавентураларнинг келиши муносабати билан гуруҳга янги ўзгаришлар киритмоқчи. Венгернинг фикрига кўра, 34 ёшли Артета Сити томонидан берилган чақириқ билан қизиқмоқда.
Бироқ Венгер Артета учун барча эшикларни ёпиш фикрида эмас, Амирликларда унга иш таклиф этишса, унда у бемалол ўзи ҳоҳлаган йўлни танлаши мумкин. “Тренерлик лицензияни олиш учун эшикларим Артетага ҳамиша очиқ”, - деб ўтди Венгер.
Шунга қарамасдан, Артета шу ёзда Англиянинг шимолий-ғарбида жойлашган Манчестерда истиқомат қилиш учун ўзига уй қидирмоқда.
Артета Гвардиола билан 2000 йилларнинг бошида Барселонада бирга тўп сурган ва ҳанузгача улар дўстона муносабатда.