Олий лига 8-тури доирасида кечган "Шўртан" - "Сўғдиёна" учрашуви ниҳоясига етди. Учрашувда мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозондилар.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида томонлар хавфли вазиятлар билан алмашишдилар. Дастлаб мезбонлар ҳужум вақтида жарима зарбаси тепган бўлсалар, 5-дақиқада "Шўртан" футболчиси Олимжон Каримовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини меҳмонлар посбони Ғаниев ишончли тарзда қайтарди. 8-дақиқада Аббос Омонов бирга бир вазиятдан фойдалана олмади.
Ҳисобни меҳмонлар очишди. 14-дақиқада Шотурсуновнинг тўп оширишидан сўнг Бобур Қосимов дарвозани аниқ нишонга олди -0:1.
Шундан сўнг, Игорь Тараннинг "дубл"и мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, Игорь дастлаб, 29-дақиқада пенальтидан, сўнг 42-дақиқада гол киритишга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимда Аббос Омонов ҳисобни йириклаштирди -3:1, 66-дақиқада Собир Ҳамидов ҳисобни қисқартирган бўлса, Игор Тараннинг учинчи голи ўйинга нуқта қўйди - 4:2.
Олий лига, 8-тур
"ШЎРТАН" - "СЎҒДИЁНА" - 4:2
Голлар: Игорь Таран (29-пенальти, 41, 75), Аббос Омонов (62) —Бобур Қосимов (14), Собир Ҳамидов (66)
"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Ҳасанбой Эргашев, 4.Жамол Отақулов, 5.Ботир Қораев, 6.Аббос Амонов, 7.Олимжон Каримов, 8.Сунатулла Мамадалиев, 9.Игор Таран, 11.Зафар Полвонов, 14.Умарбек Эшмуродов, 22.Лазиз Убайдуллаев.
"Сўғдиёна": 1.Тимур Ғаниев, 4.Элёр Орифов, 5.Мурод Ҳолмуҳаммедов, 7.Санжар Рашидов, 9.Акмал Абдураҳмонов, 10.Музаффар Муззафаров, 11.Фаррух Шотурсунов, 13.Сарвар Жўраев, 18.Қаҳрамон Баҳодиров, 20.Жаҳонгир Жиямуродов, 22.Бобир Қосимов.