«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан маълумот беришича, Испания Ла лигасининг 37-турида "Валенсия"га қарши кечадиган ўйинда Криштиану Роналду майдонга тушади.
«Криштиану майдонга тушади. Унинг ҳолати жойида. Менимча, унинг ўйинга тайёргарлиги ажойиб даражада. Чемпионлар лигасининг финалига тайёргарликнинг энг яхши услуби — олдимизда турган Испания чемпионатининг иккита ўйинига аҳамият беришдан иборат. Криштиану жуда ҳам ўйнашни истамоқда. Унинг учун бу муҳим аҳамиятга эга. Бензема ҳам биз билан бирга бўлади, у ҳам тайёр. Карим қанча вақт ўйнашини унинг ҳолатидан келиб чиқиб аниқлаймиз. Биз ҳозир Чемпионлар лигаси ҳақида эмас, Примера ўйинлари ҳақида ўйлаяпмиз», — дейди Зидан.