"Насаф" - "Қизилқум" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб “Қизилқум” бош менежери Ҳамиджон Актамов иштирок этди.
"Тан олиш керак, бугун “Насаф” биздан кучли ўйнади ва ҳақли ғалабага эришди. Рўзиқул Бердиев жамоасига кейинги ўйинларда ҳам омад тилайман. Очиғи, “Насаф”га қарши йигитлар руҳан ўзини қўлга ололмайди. Учрашувдаги тезкор гол бизга салбий таъсир қилди. Қолаверса, Алишер Юсупов жароҳат олиб майдонни тарк этди.
Шунга қарамай, шогирдларим “Насаф”га яхши қаршилик кўрсатишди. Ўйинга яхши тайёрлангандик. Фақатгина имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Тўғри, бизда жамоавий ўйин шаклланишига бироз вақт керак. Давралар оралиғида таркибимизда ўзгаришлар бўлади. Яхши ижрочиларни жалб этишга ҳаракат қиламиз. Жисмоний ҳолатимиз яхши деб ўйлайман.
Куни кеча электрон ОАВларда Ҳамза Каримов боғлик хабарлар эълон қилинди. Шу вазиятга ойдинлик киритишни истардим. Биз Ҳамза билан ўтган йили декабрда музокара олиб боргандик ва келишувга эришгандик. У ҳеч қачон “Насаф”дан норозиман, деган гапни айтгани йўқ. “Насаф” ҳақида биз ҳам, у ҳам фақат ижобий фикрдамиз", — дейди Актамов.