Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Себастьян Жовинко: «Торонто» ўтган йилдагидан кучли»

Баҳо:
+ | -

MLS биринчилигининг 6-турида «Торонто» клуби ўз тарихидаги энг тезкор голни (58-сонияда «Ди Си Юнайтед» дарвозасига) қайд этди. Канадалик мухлисларни хушнуд этган бу тарихий гол албатта, жамоанинг етакчи ҳужумчиси Себасть­ян Жовинко ҳисобига ёзилди. The Guardian сайти мухбири италиялик юлдуздан интервью олди.

- Жорий мавсумнинг старти «Торонто» учун омадли чиқмади. Ортда қолган олтита тур хусусида қандай фикрдасиз?

- Аввалги мавсум билан таққослайдиган бўлсак, анча омадли де­йиш мумкин. Ҳатто, мағлубиятга учраган беллашувларда ҳам имкониятларимиз ёмон эмасди. Бир қатор учрашувларни озчилик бўлиб ўтказдик. Ўйлашимча, ҳакамлар бизга нисбатан холис эмаслар. Лекин жамоа жон-жаҳди билан курашмоқда. Ҳар ҳолда, ўтган йилдагидан яхшироқ.

- Ўтган мавсум якунида сиз «Торонто»да ғолиб чиқиш имконияти йўқ, дегандингиз. Ҳозирда жамоа муносиб рақобатлаша оладими?

- Албатта, чемпионликка эришиш - асосий мақсадимиз. Жамоада сезиларли ўзгаришлар юз берди. Бунинг қанчалик омадлилиги мавсум якунида ойдинлашади. Мусобақа энди бошланди.

- Дастлабки 9 учрашувни жамоангиз сафарда ўтказади. Бу қўшимча қийинчиликлар туғдирмайдими?

- Йўқ, бу менга ҳам, жамоага ҳам унчалик таъсир этмайди. Биз тақвимни аввалдан билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Бор эътиборни ўйинга қаратиб, ҳар бирида ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- 2015 йилни юксак савияда ўтказдингиз - якунда MLSнинг энг яхши футболчиси унвонига сазовор бўлдингиз. Натижада, терма жамоа сафида майдонга тушиш имконияти пайдо бўлди. Европага қайтиш ҳақида ўйлаб кўрдингизми?

- Ўтган йили бундай фикр хаёлимда ҳам йўқ эди. Бу ерда дастлабки мавсумни ўтказаётганимдан бахтиёр эдим. Ҳозир бутун эътиборим жорий мавсумга қаратилган. Келажакда қандай воқеалар юз беришини ҳеч ким аниқ билмайди. Футболнинг шиддати жуда юқори, ҳаммаси яшин тезлигида ўзгариб кетиши мумкин.

- Андреа Пирло «Нью-Йорк Сити» таркибига ўтгач, кўпчилик MLSга жиддий эътибор бера бошлади. Сиз Пирло ва бошқа италиялик касбдошларингиз билан АҚШ чемпионатининг савияси хусусида суҳбатлашдингизми?

- Дарҳақиқат, чемпионатга бўлган муносабат ўзгармоқда. Янги ўйинчилар унинг савиясини оширишмоқда. Янада гуркираб ривожланиш учун салоҳият етарли. Мана, Антонио Ночерино «Орландо»га келди. Савияли футболчилар ташрифи мухлислар сонини оширади.

- Сиз «Торонто»га Жермейн Дефо кетганидан кейин келдингиз. Унинг кетиши кўпчилик мухлисларни ранжитганди. Бу сизга қўшимча босим ўтказмадими?

- Йўқ.

- Айтинг-чи, италиялик футболчилар MLSда тўп суриш терма жамоадан чақирув олишга халал беришидан қўрқишмайдими?

- Агар менга қайтадан қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилганида, ҳеч иккиланмай яна «Торинто»ни танлаган бўлардим. Ўз танловимдан мамнунман. Агар яхши савияда тўп сура олсам, Антонио Конте ёки унинг ўрнига келадиган мураббий албатта, буни эътиборсиз қолдирмайди. Мухлислар ҳозирда нафақат Европа футболи билан чекланишмоқда, балки сайёрамизнинг барча ҳудудларида футбол билан ошно тутинишмоқда.

- Миллий терма сафида Евро-2016да иштирок этишга умид қиласизми?

- Албатта.

- Жорий мавсум «Торонто» қандай ижобий ўзгаришларни амалга оширди?

- Кўплаб ҳимоячилар харид қилингач, мудофаа чизиғи мустаҳкамланди. Бу эса ҳужумчининг эркин ҳаракатланишига имкон беради. Трансферларнинг манфаат бераётгани яққол сезилмоқда.

- Мураббий Грег Венни билан муносабатингиз қандай? Трансферингиздан сўнг нимадир ўзгардими?

- Мураббий билан футболчи ўртасидаги муносабат қандай бўлиши керак бўлса, худи шундай. Қандайдир савол туғилса, бажонидил жавоб қайтаради.

- Тил муаммосини қандай бартараф этдингиз? Майдонда у халал бермайдими?

- Ўйин пайтида ҳеч қандай муаммо йўқ. Ахир бу футбол-ку. Майкл Брэдли итальян тилида гапиради. Шунинг ўзиёқ вазиятни енгиллаштиради. Инглизчани анча ўрганиб олдим. Майдонда ўз фикримни тушунтира оламан. Лекин матбуот вакиллари билан тиллашиш анча мушкул.

- Аввалги мавсумдан сўнг ўзингизни чемпионатнинг юзи, деб ҳис қиляпсизми?

- Бундай жиҳатлар мени қизиқтирмайди. Жорий мавсумда янада яхшироқ тўп суриш ва кўрсаткичларни яхшилаш - ягона мақсадим.

- Ниҳоят, сўнгги савол: айтингчи, Контенинг «Челси»да ишлари юришиб кетадими?

- Антонио малакали мураббий. У ўз ишини уддалай олади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:13, 09.05.2016.
Ўқилди: 2690 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.