Кириш Регистрация
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон 1-3 Пахтакор
02/06 19:30 Насаф 3-0 Локомотив
02/06 21:00 Аталанта 2-3 Фиорентина

«МЮ» португалиялик 18 ёшли футболчи учун 80 млн евро таклиф қилди

Баҳо:
+ | -
Португалиянинг «Бенфика» жамоаси ёш ярим ҳимоячиси Ренату Саншеш янги мавсумдан Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоасида фаолиятини давом эттириши ойдинлашиб бормоқда.

BT Sport нашри хабарига кўра,  Португалия терма жамоасига номзод бўлган 18 ёшли бу футболчининг трансфери учун инглизлар жамоаси 40 миллион евро тўлайди, яна шунча миқдордаги маблағ бонуслар кўринишида берилади.

Португалия чемпионатининг охирги турида «Маритиму»га қарши кечган ва 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувнинг 37-дақиқасида Саншеш қизил карточка олиб майдонни тарк этган ва бу унинг португалияликлар жамоаси сафидаги охирги учрашуви бўлгани айтилмоқда.

Жорий мавсумда таянч ярим ҳимоясида ҳаракатланувчи бу футболчи 24 учрашувда иштирок этган ва 2та гол уриб, битта голга муаллифлик қилган.

Маълумот учун, Саншешнинг шартномасида уни сотиб олиш учун тўланадиган товон пули 75 миллион евро (60 миллион фунт) миқдорида кўрсатилган.

Бундан олдинроқ, жамоа футболчини 60 млн евро эвазига сотишга рози бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 18:54, 09.05.2016.
Ўқилди: 3514 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.