Кириш Регистрация

IFAB пенальти тепиш вақтида футболчиларнинг ҳаракатланиш ритмини ўзгартиришини бутунлай тақиқлади

Баҳо:
+ | -

Халқаро Футбол Ассоциациялари Кенгашининг (IFAB) футбол қоидаларига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлади.

Эндиликда пенальти зарбасини ижро этиш вақтида ҳаракатланиш ритмини ўзгартирганлик учун жазо чоралари кучайтирилган.

Маълум қилинишича, энди ўйин ҳакамлари 11 метрлик жарима зарбасини ижро этиш учун нуқтага яқинлашаётган футболчиларнинг ҳаракатланиш тезлигини диққат билан кузатади ва ҳаракат ритми ўзгарган тақдирда футболчига сариқ карточка кўрсатилиши ва жарима зарбаси бекор қилиниб, тўп рақиб томонга берилиши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, ўйин ҳакамлари футболчиларни ўйин бошланишидан олдин майдонга тушиб келиш вақтида жанжаллашгани учун қизил карточка билан жазолаши мумкин. Лекин бу ҳолатда қизил карточка олган футболчи ўрнини асосий таркибда бошқа футболчи тўлдириши мумкин бўлади.

Манба: kun.uz
Киритилди: 21:57, 09.05.2016.
Ўқилди: 5255 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.