«Лестер» жамоаси етакчилари Риёз Маҳрез ва Нголо Канте ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши мумкин.
France Football нашри хабарига кўра, икки футболчига ҳам АПЛнинг йирик жамоалари ҳамда Европа лигаларидаги бошқа кучли жамоалардан қизиқишлар мавжуд. «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер томонидан эса бу футболчиларга алоҳида қизиқиш билдирган.
Маҳрезга «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Тоттенҳэм», «Манчестер Сити», «Барселона», «Реал» ва «ПСЖ» жамоаларидан ҳам қизиқишлар мавжудлиги айтилган.
Қайд этиш керакки, Маҳрез жорий мавсумда АПЛнинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланди, сўровнома якунларига кўра Канте учинчи ўринни эгаллади.
Бундан олдинроқ, «Арсенал» жамоаси «Лестер» етакчиларидан бири Н'Голо Кантенинг агенти билан уни ўз сафига қўшиб олиш мақсадида фаол равишда музокаралар ўтказаётгани, жамоа франциялик футболчи учун сўраладиган 25 млн еврони тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.