"Челси” жамоасида ижара асосида тўп сураётган, трансфер ҳуқуқи “Монако”га тегишли Радамель Фалькао катта эҳтимол билан келаси мавсумни “Монако”да ўтказади.
“Монако” мени сотиб олиб катта маблағ сарфади. Шу сабабли, улар сарфлаган пулни оқламоқчиман. Монегасклар келаси мавсум уларга қайтишимни хоҳлаяпти. Менга ўйин амалиёти керак, кўрамиз, бундан нима чиқар экан. “Монако” ўйинимни кузатиб, аниқ бир қарорга келади. Барча омиллар келаси мавсум Францияда тўп суришимга етакламоқда”, – деди колумбиялик футболчи.













