Мавсум якунига етганидан кейин “Бавария” клубига бориб қўшилиши аниқ бўлган Дортмунднинг “Боруссия” ҳимоячиси Матс Хуммельс ўзининг янги жамоага ўтишига изоҳ берди. Норасмий манбаларнинг айтишига қараганда, футболчининг трансфер суммаси 35-38 миллион еврони ташкил этади.
«Сўнгги бир неча ҳафтадан бери ҳаётимнинг энг оғир танловни ҳал қилишим керак эди. Охир-оқибат сўнгги қарорга келдим ва янги жамоага ўтишга қарор қилдим. Тушуниб турибман, айрим одамлар менинг бу қароримдан норози. Дортмунддаги 8 ярим йиллик фаолиятимдан сўнг қандайдир янгилик қилишни хоҳладим.
“Боруссия”да улғайдим, катта ғалабаларни нишонладим, шундай жойни юракдаги дард билан тарк этяпман. Менга ёрдам берган барчага — мухлислар, мураббийлар, клуб ходимлари, айнан Ханс-Йоахим Ватцк ва Михаэл Цоркга ва албатта, мен билан бирга тўп сурган барча жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман.
Кўпчилик мени Дортмундда қолишимга кўндирмоқчи бўлишди, менинг уларни қадрлайман” — деди Хуммельс ўзининг “Фейсбук”даги расмий саҳифасида.