«ПСЖ» нафақат таркибни янгилашни, балки бош мураббийни ҳам алмаштириш пайига тушиб қолгани ҳақида France Football хабар бермоқда.
Манбанинг айтишига қараганда, клуб раҳбарияти жамоа таркибига бир қатор футболчиларни олиб келишни мўлжаллашмоқда. “ПСЖ” ўз таркибига «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду, «Атлетико» дарвозабони Ян Облак ва «Марсель» ярим ҳимоячиси Лассана Диарраларни таркибга олиб келишни ўйлашмоқда. Бундан ташқари, бош мураббийликка «Атлетико» куби бош мураббийи Диего Симеонени олиб келишни режалаштирмоқда
Бироз аввалроқ, “ПСЖ” 300 миллион евро эвазига Роналду ва Неймарни олиб келмоқчи бўлаётганлиги ҳақида хабар тарқалган эди.