«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан «Лестер Сити» ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрезга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар тарқатди France Football.
"Тулкилар" мураббийлар штаби ва раҳбарият таркибни тўлиқ сақлаб қолишга ҳаракат қилаётганига қарамай, АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши футболчисига "Реал"дан ташқари яна бир қатор клублар — «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Арсенал» ва «ПСЖ» томонидан қизиқиш бўлмоқда.
Манбага кўра, «Қироллик клуби» тез кунларда Маҳрезнинг трансфери борасида«Лестер Сити» билан музокарага киришади. Англия чемпионатининг ушбу мавсумида Риёд АПЛнинг 36та ўйинида майдонга тушиб, 17та гол урди ва 11та голга ҳаммуаллифлик қилди. Маҳрез мухлислар томонидан «Лестер»нинг ушбу мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.