Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Олий лига: 8-тур рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+ | -

Олий лига баҳслари ўзининг қизғин палласига кириб боргани сайин, футболчилар ўз ўйинларини аста-секин кучайтиришмоқда. Натижада, кескин ва муросасиз баҳслар сони ортмоқда. 8-тур қаҳрамонларидан иборат рамзий терма жамоани тузар эканмиз, бу рўйхатга илк бор «Шўртан» вакилини ҳам киритдик.

Дарвозабон:

Суҳроб Султонов («Металлург»)

Бухорода нурсиз, аммо жанговар дуранг қайд этилди. Шу куни меҳмонлар посбони Суҳроб Султоновни ранжитиш «Бухоро»нинг ҳеч бир футболчисига насиб этмади. «Металлург» дарвозабони мезбонларнинг ҳар қандай зарбасини маҳорат билан қайтариб, якунда жамоасининг кўҳна шаҳардан очко олиб қайтишига замин ҳозирлади.

Ҳимоячилар:

Даврон Ҳошимов («Пахтакор»)

«Шерлар» ўз майдонларида «Навбаҳор»га ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Бунда, албатта, Даврон Ҳошимовнинг ҳам ҳиссаси катта. Тўп учун курашда ўзини ва рақибларини асло аямаган «Пахтакор» ҳимоячиси якунда жамоаси билан ғалабани тантана қилди.

Мақсуд Каримов («Насаф»)

«Аждарлар» иштирокидаги ўйинлар қайдномасининг «гол муаллифлари» бўлимига «ташриф буюриш» Мақсуд Каримов учун одат тусини олди. Тажрибали ҳимоячи мудофаа чизиғидаги вазифаси билан чекланиб қолмай, тўпурарлик салоҳиятини ҳам намойиш этмоқда.

Азамат Исроилов («Андижон»)

Бу футболчи ҳам 8-турда ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйди. «Андижон»-«Машъал» учрашувида фаоллиги билан ажралиб турган Азамат Исроилов мураббийлар ишончини оқлади.

Ярим ҳимоячилар:

Сервер Жепаров («Локомотив»)

Сўнгги пайтларда тур рамзий терма жамоасини тузиш чоғида Жепаровнинг номидан тез-тез фойдаланилмоқда. Ҳа, ўзбек футболи юлдузларидан бири ҳали яна узоқ вақт порлайдиган кўринади. Бу ҳолат мухлисларни фақат қувонтиради, ҳар ҳолда, у ҳамон миллий термамиз етакчиларидан бири-да.

Арслонмурод Омонов («Олмалиқ»)

Туркманистонлик легионер «Нефтчи»га қарши кечган баҳсда ажойиб ўйнади. Фарғона жамоасининг ожиз нуқталарини ўз вақтида топа олган Омонов гарчи ўзи тўп киритмаган бўлса-да, шерикларини голли узатмалар билан таъминлади ва ҳақли равишда учрашувнинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида тан олинди.

Ислом Рашидхонов («Насаф»)

Ўтган турда Рўзиқул Бердиевнинг эътирофига сазовор бўлган футболчи, мақтовлардан илҳомланган чоғи, «Қизилқум» билан ўйинда ажойиб ҳаракат қилди. Рашидхонов томонидан урилган тезкор гол «Насаф»нинг муваффақиятига дебоча ясади, десак муболаға бўлмас.

Шавкат Саломов («Бухоро»)

Бухороликлар «Металлург» қаршилигини енга олишмади, аниқроғи, бекободликлар дарвозасига йўл топа билишмади. Шавкат Саломов шу куни рақиб жарима майдончасида фаоллик кўрсатиб, гол уришга ҳарчанд уринмасин, бунинг уддасидан чиқолмади. Аммо унинг хатти-ҳаракатлари мезбонлар сафидаги энг яхши ўйинчи номига лойиқ кўрилиши учун етарли бўлди.

Ҳужумчилар:

Шаҳзод Нурматов («Бунёдкор»)

«Қалдирғочлар»нинг сафардан муҳим уч очко билан қайтишларига замин яратган футболчи. Айнан Нурматов захирадан ўйинга қўшилгач, «Бунёдкор» футболчилари иккита гол уришди. Дастлаб шеригини аниқ «пас» билан таъминлаган Шаҳзод кейинчалик ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Игорь Таран («Шўртан»)

8-турда қайд этилган «хет-трик» муаллифи. «Сўғдиёна»га қарши кечган баҳс Тараннинг ёдида ҳали узоқ вақт сақланиб қолса, ажабмас. «Шўртан»нинг дастлабки ғалабаси айнан шу футболчининг саъй-ҳаракатлари эвазига қўлга киритилди, десак ҳеч ким қарши чиқмаса керак.

Игорь Сергеев («Пахтакор»)

Миллий термамиз ҳужумчиси тўпурарлар пойгасидаги рақобатчиларини олдинга қўйиб юбормоқчи эмас. «Навбаҳор»га қарши кечган баҳсда Сергеев «дубль» қайд этди, аксарият вазиятларда ҳақиқий етакчиларга хос тарзда ҳаракат қилди. Натижада, мазкур баҳсда «Пахтакор» сафидаги энг яхши футболчи сифатида эътироф этилди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:10, 12.05.2016.
Ўқилди: 3528 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.