"Реал" яримҳимоячиси Хамес Родригес мадридликлар сафида ўйнашда давом этади, дея хабар беради AS.
Хабарларга кўра, клуб президенти Флорентино Перес Хамеснинг агентига футболчининг яқин вақт ичидаги трансферлар чоғида сотилмаслигини маълум қилди.
Жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан футболчининг ўз устида кўпроқ ишлаши, жароҳатдан йироқ бўлиши ва аввлги даражасига қайтишига умид қилмоқда.
Аввалроқ, Родригес 60 миллион евро эвазига сотилиши мумкинлиги хабар қилинган эди. Унга "Арсенал", "Ювентус" ва Манчестернинг ҳар икки клуби харидор сифатида айтилган эди.
Хамес ушбу мавсумда "Реал" сафида 31 учрашув ўтказиб, 8 гол урган ва 10та голли узатма оширган.