Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Бензема ва Вальбуэна Франция термасининг Евро-2016 учун кенгайтирилган таркибидан жой олмади

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг бош мураббийи Дидье Дешам Евро-2016 мусобақасига борадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унда 23 нафар футболчи асосий рўйхатда, 8 нафар футболчи захира футболчилари сифатида қайд этилган. Захира футболчилари асосий рўйхатдаги футболчилар жароҳат олган тақдирда уларнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Бундай кенгайтирилган рўйхатда Карим Бензема ва Матьё Вальбуэна номи йўқ. Бу икки футболчи ўртасидаги можароли вазият ҳали ҳал қилинмади.

Асосий заявка:

Дарвозабонлар: Уго Льорис («Тоттенҳэм»), Стив Манданда («Марсель»), Бенуа Костиль («Ренн»).

Ҳимоячилар: Люка Динь («Рома»), Патрис Эвра («Ювентус»), Лоран Косьельни («Арсенал»), Элиаким Мангаля («Манчестер Сити»), Кристоф Жалле («Лион»), Бакари Санья («Манчестер Сити»), Рафаэль Варан («Реал»), Жереми Матье («Барселона»).

Яримҳимоячилар: Йоан Кабай («Кристал Пэлас»), Лассана Диарра («Марсель»), Блез Матюиди («ПСЖ»), Поль Погба («Ювентус»), Нголо Канте («Лестер»), Мусса Сиссоко («Ньюкасл»).

Ҳужумчилар: Андре-Пьер Жиньяк («Тигрес»), Димитри Пайе («Вест Хэм»), Оливье Жиру («Арсенал»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Кингсли Коман («Бавария»), Антони Марсьяль («Манчестер Юнайтед»).

Дарвозабон Альфонс Ареоля («Вильярреал»), ҳимоячи Жибриль Сидибе («Лилль») ва Самюэль Умтити («Лион»), ярим ҳимоячилар Морган Шнайдерлин («Манчестер Юнайтед»), Адриен Рабьо («ПСЖ») ва Ҳотам Бин-Арфа («Ницца»), ҳужумчилар Александр Лакасетт («Лион») ва Кевин Гамейро («Севилья») эса захира фуиболчилари сифатида қолдирилди.

Франция терма жамоаси турнирнинг А гуруҳидан жой олган. Бу гуруҳда турнир мезбонларига Руминия, Албания ва Швейцария терма жамоалари рақиб бўлади. Европа чемпионати 10 июндан 10 июлгача ўтказилади.

Манба: kun.uz
Киритилди: 11:23, 13.05.2016.
Ўқилди: 3337 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.