Англия премьер лигасида ишлари юришмаётган “Манчестер Юнайтед” швециялик моҳир ҳужумчи Златан Иброҳимовични қўлга киритиш учун асосий даъвогарга айланди.
Маълумотларга қараганда, Иброҳимович “ПСЖ”да яна бир йил тўп суришни хоҳлаган ва ҳафтасига солиқлардан ташқари 300 минг фунт олиш истагини билдирган. Бироқ Парижликоар бу шартга кўнмаган.
Айни пайтда “Манчестер Юнайтед” фублолчининг бу талабини қондира олмадими, йўқми бир нарса дейиш қийин. Лекин Манчестер клуби ва Иброҳимовичнинг агенти Мино Райола ўртасидаги музокаралар анча чуқурлашгани айтилмоқда. Ва маош масаласи катта муаммо бўлмаслиги тахмин қилинмоқда.
Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” бошқарувига Жозе Моуриньонинг ҳам келиши мумкинлиги Златанни инглиз клубига қаттиқроқ боғлайди. Чунки У “Интер”да Жозе Моуриньо қўл остида тўп сурган.