Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Германия Бундеслигасида 2015/16 йилги мавсумга расман якун ясалди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 2015/16 йилги мавсуми ўз ниҳоясига етди.

Мюнхеннинг «Бавария» клуби муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритганига қарамай, сўнгги турда ҳам мухлисларини хурсанд қилди. Элита билан муддатидан олдинроқ хайрлашган «Ганновер»ни қабул қилган Хосеп Гвардиола жамоаси 3:1 ҳисобида зафар қучди. Қайд этиш керак, бу испаниялик мутахассиснинг Бундеслига доирасидаги сўнгги ўйини эди.

Чемпионатни вице-чемпион сифатида якунлаган Дортмунднинг «Боруссия» клуби сўнгги турда очко йўқотди. Мавсумни 9-поғонада ниҳоялаган «Кёльн»га қарши ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Якунига етаётган мавсумда бўлгани каби, келаси мавсумда ҳам Чемпионлар Лигасида иштирок этувчи «Байер» ҳамда «Боруссия Мёнхенгладбах» клублари 3 очкодан қўлга киритди. Натижада «Шальке» клуби келаси мавсумни Европа Лигасида ўтказадиган бўлди.

«Шальке» мухлислари сўнгги дақиқаларга қадар Чемпионлар Лигасидан умид қилди. Клуб сафардан йирик ғалаба билан қайтганига қарамай, кучли тўртликка кира олмади. Шунингдек, «Майнц» ва «Герта» клублари ҳам келаси мавсумни Европа Лигасида ўтказадиган бўлди.

Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финалига қадар етиб борган, мавсум бошида Германия Суперкубогини қўлга киритган «Вольфсбург» бор йўғи 8-ўрин билан чекланди. «Штутгарт» эса «Ганновер»га қўшилиб, Бундеслига билан хайрлашди.

Германия Бундеслигаси
34-тур беллашувлари
14 май, шанба

«Байер» — «Ингольштадт» 3:2

Голлар: Мэтью Лэки, 16 (0:1). Чарлес Арангис, 31 (1:1). Кевин Кампль, 37 (2:1). Штефан Кисслинг, 61 (3:1). Мориц Хартманн, 69 (3:2).

«Бавария» — «Ганновер» 3:1

Голлар: Роберт Левандовски, 12 (1:0). Марио Гётце, 28 (2:0). Марио Гётце, 54 (3:0). Артур Собех, 66 (3:1).

«Боруссия Дортмунд» — «Кёльн» 2:2

Голлар: Гонсало Кастро, 11 (1:0). Антони Модест, 27 (1:1). Милош Йойич, 43 (1:2). Марко Ройс, 75 (2:2).

«Аугсбург» — «Гамбург» 1:3

Голлар: Альфред Финнбогасон, 11 (1:0). Михаэль Григорич, 36 (1:1). Николай Мюллер, 62 (1:2). Михаэль Григорич, 74 (1:3).

«Хоффенхайм» — «Шальке» 1:4

Голлар: Клас-Ян Хунтелар, 7 (0:1). Эрик Шупо-Мотинг, 14 (0:2). Марк Ут, 41 (1:2). Лерой Зане, 56 (1:3). Фабиан Шёр, 89 (1:4).

«Майнц» — «Герта» 0:0 «Дармштадт» — «Боруссия Мёнхенгладбах» 0:2

Голлар: Торган Азар, 31 (0:1). Андре Хан, 63 (0:2).

«Вольфсбург» — «Штутгарт» 3:1

Голлар: Максимилиан Арнольд, 11 (1:0). Андре Шюррле, 29 (2:0). Даниэль Дидави, 78 (2:1). Андре Шюррле, 90+2 (3:1).

«Вердер» — «Айнтрахт» 1:0

Гол: Папи Мисон Жилобожи, 88 (1:0).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:27, 14.05.2016.
Ўқилди: 3369 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.