Кириш Регистрация

Игорь Шквирин: «Бугун осон рақибга қарши ўйнаганимиз йўқ»

Баҳо:
+ | -

«Олмалиқ» бош мураббийи Игорь Шквирин «Сўғдиёна»га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.

 

«Жамоа мағлуб бўлганида албатта рақибни табриклайман. Уларни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Чунки, улар бизнинг футболчиларга қараганда кучли иштиёқ билан майдонга тушганликлари кўриниб турганди.

Йигитлар ўйнашни исташмади? Агар улар истамаганларида ўйнамаган бўлардилар. Балки бугун уларни ўйинга тайёрлай олмагандирмиз. Умуман, бугун осон рақибга қарши ўйнаганимиз йўқ. Масалан улар «Локомотив», «Нефтчи» жамоаларига қарши ҳам яхши ўйин кўрсатишганди.

Вазиятларни голга айлантира олмадик. Нафақат бизда, балки кўплаб жамоаларимизда ҳужумчилар муаммоси бор. Терма жамоамизни ҳам бу масала қийнаб келмоқда. Шунинг учун ҳужумларни якунлаш борасида кўп ишлашимиз лозим», — дейди Игорь Шквирин.

Манба: fcsogdiana.uz
Киритилди: 23:06, 14.05.2016.
Ўқилди: 2693 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик