«Наполи» ҳужумчиси Гонсало Игуаин А сериянинг ушбу мавсумида 35та ўйинда майдонга тушиб, 36та гол урди ва мавсум тўпурарига айланди.
Шу тариқа, аргентиналик футболчи Италия чемпионатлари тарихида 36та гол урган илк футболчига айланди.
Бунгача рекорд "Милан" сафида 1949/50 йилги мавсумда 35та гол урган Гуннар Нордалга тегишли эди.