"Суонси Сити" яримҳимоячиси Ки Сун Юн Англия чемпионатининг 38-тури доирасида "Манчестер Сити"га қарши учрашувни ўтказиб юборади.
Маълум қилинишича, 27 ёшли футболчи Жанубий Кореяга 4 ҳафтага ҳарбий хизматни ўтагани кетган. Жанубий Корея қонунларига кўра, мамлакатнинг 29 ёшгача бўлган ҳар бир фуқароси ҳарбий хизматни ўташи керак, акс ҳолда у давлатдан ҳайдалади.
Эътиборлиси, футболчи Жанубий Корея терма жамоасининг Лондондаги Олимпиадада эришган муваффақияти сабабли армияда бор-йўғи 4 ҳафта бўлади. Жанубий Корея ўшанда бронза медалларни қўлга киритгани сабабли, жамоанинг барча ўйинчиларининг 2 йиллик ҳарбий хизмати 4 ҳафтагача қисқартирилганди.
Футболчи жорий мавсумда 28 та ўйинда иштирок этиб, 2 та тўп муаллифига айланган.