Хабар берганимиздек, Олий Лиганинг 9-турида “Бунёдкор” “Бухоро”ни қабул қилди ва 3 та тўп фарқи билан зафар қучди.
Ўйин якунлангач ҳар икки жамоа футболчилари ОАВ вакиллари учун ажратилган микст-ҳудудда журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди. Хусусан, “қалдирғочлар” ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов “Бухоро”га қарши баҳс тўғрисида қуйидагиларни таъкидлади.
- Жамоамиз чиройли ғалабага эришди. Ўйиннинг биринчи бўлими асосан тенгкурашлар остида ўтди. Лекин иккинчи бўлимга келиб рақиб футболчилари бироз чарчаб қолгандек туюлди. Биз эса аксинча, иккинчи бўлимда ўйинни кучайтирдик ва ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик. Бизга бироз омад кулиб боққанини ҳам таъкидлаш жоиз. Энди олдинда бизни янада масъулиятли ва қийин ўйинлар кутиб турибди. Ушбу учрашувларга ҳам яхши ҳозирлик кўриб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, - дейди маҳоратли ҳужумчи SPORTS.uz интернет-портали мухбирига.