«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини «ПСЖ»да давом эттириши шубҳа остида турибди.
Бироз вақт муқаддам парижликлар Гризманнга асосий трансфер мақсади ҳақида қараётгани хабар қилинган эди. Аммо «ПСЖ» учун бу трансферни амалга ошириш анча мушкул кўриниш олди.
Агар «Атлетико» Гризманни сотиб юборишга қарор қилса ҳам, франциялик ҳужумчи «ПСЖ» эмас, бошқа клуб таклифини қабул қилмоқчи.