«Ньюкасл» бош мураббийи Рафаэль Бенитес келаси мавсум жамоадаги келажаги ҳақида гапириб ўтди.
«Агарда мен ҳали шу ерда эканман, демак мени ҳали истеъфога чиқаришмаган. Биз буни ҳали муҳокама қиламиз. «Тоттенхэм»га қарши кечадиган ўйиндан сўнг музокара ўтказамиз ва бу узоғи билан икки ҳафтада маълум бўлади. Мен клуб раҳбарияти билан яхши муносабатдаман», - дейди Бенитес.