Жорий мавсум илк маротаба "Навбаҳор" сафида ўйнаётган Анвар Ражабов дастлабки турларда ўзини у қадар кўрсата олмаганди. Барча мухлислар унинг ҳаракатидан норози бўлаётган эди. Дарҳақиқат Ражабов мавсумнинг дастлабки турларида умуман ўзига ўхшамаганди. Буни балки футболчи бошқа амплуада ҳаракат қилгани билан ҳам изоҳлаш мумкиндир. Аммо нима бўлганда ҳам футболчи аста-секин ўз ўйинини, шу жумладан "Навбаҳор" ҳам топиб бормоқда.
Кечаги ўйиндан сўнг Анвар Ражабов ўз фикрларини клуб матбуот хизматига билдириб ўтди.
Ўйин зўр бўлди. Наманганлик футбол мухлисларини табриклайман. Бугун тез гол ўтказдик. Ўзимизни йўқотиб қўймай тезда жавоб берганимиз бизга қўл келди. Деярли барча голлар стандарт вазиятлардан кейин урилди. Машғулотлар вақтида бунинг устида кўп ишлаганимиз бугун ўз самараси берди", - дейди Анвар Ражабов.