Кириш Регистрация

“Севинч-2″ биринчи турни якунлади

Баҳо:
+ | -

Ассосан ёш футболчилардан ташкил топган, Гулнора Тўраева бошчилигидаги “Севинч-2″ жамоамиз VI Ўзбекистон биринчилиги 1-тур учрашувларини якунлади.

Ёш футболчи қизларимиз ўтган мавсумда фақат тажриба тўплашган бўлишса, бу йилги мавсумдан натижаларини ҳам яхшилай бошлашди. Биринчи турнинг ўтган 5 учрашувида 2 ғалаба, 2 дуранг ва бир марта имкониятни бой беришди. Қизларимиз  8 очко тўплашиб, турнир жадвалини 5-поғонасидан жой олишди.

Албатта бу кўрсаткичлар ўтган йилги мавсумдаги натижалардан анча яхши кўрсаткичдир. Тажриба борасида рақибларидан анча камроқ бўлган ёш қизларимиз энди бемалол жиддий рақиблар билан ҳам тенг кураш олиб бориш даражасига етишмоқда.

Бундай ютуқларга эришишда мураббийларнинг ҳам саи-ҳаракатлари кўзга ташланиб қолди.

Қуйида жамоамизнинг Тошкентда  11-15 май кунлари бўлиб ўтган VI Ўзбекистон Биринчилигининг 1-турида кўрсатган натижаларини келтириб ўтамиз.

11.05.2016

“Севинч-2″ – “Пахтакор W” 0:0

12.05.2016

“Севинч-2″ – “Жиззах” 1:1

13.05.2016

“Севинч-2″ – “Динамо” 1:0

14.05.2016

“ТерДУ Сурхан” – “Севинч-2″ 2:0

15.05.2016

“Севинч-2″ – “Навбаҳор W” 3:0

Энди турнир жадвалининг 1-турдан кейинги ҳолати билан танишинг:

Турнир жадвали
Т/рЎҒДМК/ГЎ/ГТ/НОч.
1ТерДУ Сурхон (Термиз) 5 4 1 0 14 0 14 13
2Жиззах (Жиззах) 5 3 1 1 14 4 10 10
3Пахтакор W (Тошкент) 5 3 1 1 11 3 8 10
4Динамо-плюс (Самарқанд) 5 2 2 1 8 3 5 8
5Севинч-2 (Қарши) 5 2 2 1 5 3 2 8
6Навбаҳор-W (Наманган) 5 1 1 3 3 12 -9 4
7Шарқ Юлдузи (Гулистон) 5 1 0 4 6 18 -12 3
8Оқ тулпор (Асака) 5 0 0 5 0 18 -18 0

Биринчиликнинг 2-тур учрашувлари 9-14 июн кунлари бўлиб ўтади.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 09:46, 16.05.2016.
Ўқилди: 3271 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6136]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4531]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4449]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3878]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3652]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3543]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3136]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2762]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2628]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1999]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.