Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Дзюдо. Алмати Гран Присида уч нафар полвонимиз совриндор бўлди

Баҳо:
+ | -
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида дзюдо кураши бўйича ўтказилган Гран При турнири якунига етди. Дунёнинг 83 давлати вакиллари иштирокида ўтказилган мазкур мусобақада XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколар ҳам ўйналди.    Қизғин кечган мусобақалар якунларига кўра уч нафар ҳамюртимиз Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг), Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) ва Соиб Қурбонов (-100 кг) бронза медалларини қўлга киритдилар.    Диёрбек Ўрозбоев саралаш баҳсларида Миср, Швейцария ва Қирғизистон вакилларини енгиб, ярим финалда мезбонлар вакили Рустам Ибраевга имкониятни бой берди. Бронза медали учун кечган беллашувда Диёрбек Қозоғистон терма жамоасининг яна бир аъзоси Асхат Телмановни мағлуб этди.    Шарофиддин Лутфуллаев эса саралаш баҳсларида Яман, Беларус ва Қозоғистон спортчилари устидан зафар қучиб, ярим финалда Элиос Манзи (Италия)га ютқазди. Бронза медали учун кечган беллашувда Шарофиддин қозоғистонлик Алибек Имашевдан устун келди ва у ҳам учинчи ўринни эгаллади.    Оғирлик вазни 100 кг.гача бўлган полвонлар баҳсида иштирок этган Соиб Қурбонов саралаш босқичида Словения ва Эстония вакилларини мағлуб этиб, озарбайжонлик Элхан Маммадовга имкониятни бой берди. Ўтиш турнири орқали бронза медали учун баҳсларни давом эттирган Соиб Қурбонов дастлаб 2015 йилги Осиё чемпионати совриндори Саиджалол Саидов (Тожикистон)ни, учинчи ўрин учун кечган беллашувда эса Куба вакили, 2014 йилги Жаҳон чемпионати кумуш медаль совриндори Хосе Арментеросни мағлуб этди.    Эслатиб ўтамиз, мазкур Гран При турнирида олтин медаль соҳиби 300 рейтинг очкога, кумуш медаль совриндори 180 рейтинг очкога ва ниҳоят учинчи ўринни эгаллаган полвонлар 120 рейтинг очкосига эга бўладилар. Бундан ташқари бешинчи ўрин эгалари 60 рейтинг очкони, 7 ўринни банд этган спортчилар эса 48 рейтинг очкони қўлга киритишлари мумкин.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:46, 16.05.2016.
Ўқилди: 5504 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11073]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [10063]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4703]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [3735]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3313]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [3277]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2212]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2156]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2033]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2018]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.