Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Франк Рибери Франция терма жамоаси сафида ўйнаш истаги умуман йўқлигини билдирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Франк Рибери Франция терма жамоасидаги фаолиятини қайта тиклаш истаги йўқ эканини маълум қилди. 33 ёшли футболчи 2014 йилда миллий терма жамоадан кетишга қарор қилган ва ўз қарорини ўзгартирмайди, деб хабар беради «Чемпионат».

Ўтган ҳафтада Франция терма жамоаси устози Дидье Дешам Евро–2016 турнирига борадиган таркибни ҳамда захира футболчилар рўйхатини эълон қилган эди. Дешам Риберини терма жамоага бошқа футболчилар ўрнига чақириш учун ҳеч қандай асос йўқлигини айтиб ўтганди.

«Дидье Дешамга ҳеч қачон мурожаат қилмаганман. Шунинг учун унинг гапларига умуман тушунмадим. У фақатгина энг кучли футболчиларни танлаши кераклигини айтган эдим, ўзимнинг қайтишимга шаъма қилмаганман. Франция термаси сафида умуман ўйнаш истагим йўқ. 2014 йилда ушбу саҳифани ортда қолдирганман. Ўша вақтдан буён фақатгина ‘Бавария’даги фаолиятим ҳақида ўйлайман. Ўзимни эркин ҳис қилиб, футболдан завқ оляпман», – деди Рибери.

Маълумот учун, Франция мезбонлик қиладиган Евро–2016 турнири 10 июндан 10 июлга қадар бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:25, 16.05.2016.
Ўқилди: 2984 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.