Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

"Қўқон-1912": Клуб тизимида ўзгаришлар бўлди

Баҳо:
+ | -

Ҳозиргина  “Қўқон-1912”  футбол клубининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Қўқон шаҳар ҳокими, шаҳар футбол федерацияси президенти А. Абдуллаев, “Қўқон-1912”  футбол клуби вице-президенти Б. Толипов ва жамоанинг барча мураббий ҳамда футболчилари иштирок этишди.

Йиғилишда Қўқон шаҳар ҳокими А. Абдуллаев сўз олиб жумладан шундай деди: Ҳурматли мураббий ва футболчилар! Мен бу ерга шаҳар ҳалқи номидан гапириш учун келдим. Қўқон ҳалқи футболни севадиган, ўз жамоаси билан ҳамма жойда фахрланишни истайдиган халқ. Сизлар ўз кўрсатган ўйинларинг билан халқимизни кайфиятини кўтаришларинг лозим эди. Афсуски, амалда бунинг акси бўлди. “Навбаҳор” жамоаси билан бўлган ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Муроджон Исмоилов матбуот орқали исътефо сўради.  М Исмоиловга барча қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирган ҳолда у кишининг исътефоларини қабул қилдик.

Ҳурматли футболчилар биз сизларга ишонамиз. Ҳали ҳам барчасини ўз жойига  қўйишга  имкониятларинг бор. Бугундан бошлаб жамоани бош мураббий сифатида  Сергей Геннадиевич Ковшов бошқаради.  Яна бир мутахасис Тоҳир Кападзе бугундан бошлаб жамоа менеджери лавозимида фаолият юритади.  Жамоанинг барча натижаларига Т.Кападзе жавоб беради.

Хозирги замонавий футболда менеджер атамаси кўп учрайди. Масалан, “Қизилқум” жамоасини ҳам худди шундай лавозим мавжуд. “Қўқон-1912” жамоаси ҳам замон билан ҳамнафас бўлган ҳолда шундай лавозимни жорий этди.

DSC_0880 copy

Шаҳар ҳокими футболчилардан уларга нима ҳалақит бераётгани ва қандай муаммо борлигини сўради.  Футболчилардан Ғайрат Ҳасанов, Отабек Зокиров, Отабек Ҳайдаров, Наврўз Алимовлар сўз олиб, ўз фикрларини баён қилдилар.

Бизда барча шароитлар етарли. Муаммо йўқ. Фақат биздан айрим ўйинларда омад юз ўгирди ва руҳий томондан ўзимизга келишимиз қийин бўлди,  шекилли. Энди бундан буёғига бўладиган ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қиламиз деб ваъда беришди футболчиларимиз.

DSC_0878 copy

Шундан сўнг  жамоа бош мураббийи Сергей Ковшов ҳамда клуб менелжери Тоҳир Кападзеларга сўз берилди.

Сизларни номингиздан қолган биринчи давранинг 7 та ўйини ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинларда биз ўз шижоатимизни, ғайратимизни, спортчига хос бўлган майдондаги курашчанлигимизни кўрсатамиз деб  ҳурматли ҳокимимизга ваъда бераман . Мен асли Қўқонликман, Қўқон ҳалқининг қандай футболни севишини яхши биламан. Бугундан бошлаб қаттиқ интизом асосида машғулотларга зўр берамиз. Халқимизга нимага қодир эканлигигингизни кўрсатишингиз шарт деди, – Т Кападзе.

DSC_0881 copy

Янги бош мураббий Сергей Ковшов ҳам ўз сўзида барча футболчиларни бир тану, бир жон бўлиб бирлашишга, ҳамма бир мушт каби жипс бўлган ҳолда қолган учрашувларда йўқотилган очколар ўрнини тўлдириш учун ҳаракат қилишга чақирди. Ким агар Қўқонда йил сўнгига қадар қолишни истаса марҳамат ўзини кўрсатсин деди, Сергей Ковшов.

Йиғилиш сўнггида клуб вице-президенти, бош директори Бахтиёр Толипов сўз олиб жумладан шундай деди: – Барчангиз юқоридаги гаплардан тўғри хулоса чиқарасиз деган умиддаман. Биз жамоа раҳбарияти номидан бугунгача жамоани бошқарган Муроджон Исмоиловга келгуси фоалиятида омад, ўзларига соғлик тилаймиз. Бундан буёғига эса Сергей Ковшов  ва Тоҳир Кападзе ҳамда сиз футболчилардан ўз ишларингни сидқидилдан бажаришингизни сўраймиз.

Намангандаги мағлубият тасодиф эканлигини исботлашингиз шарт. Сизлар чиройли ўйин ва натижани кўрсатиб беринглар, биз сизларга қўлимиздан келган барча шароитни яратиб берамиз.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 21:26, 16.05.2016.
Ўқилди: 2989 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.