"Ливерпуль" футбол клуби ҳимоячиси Коло Туре Европа лигаси финалида шу жамоа учун охирги марта майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда "Ливерпуль садоси" хабар берди.
35 ёшли ветеран футболчи Юрген Клопп бошчилигида кейинги мавсумдан жамоага янги қон бўлиб хизмат қилиши мумкин, лекин буни ўзи хоҳламаяпти.
— Имконият борида ўйнаб қолиш, саёҳат қилиш керак, чунки кейинчалик эслаб юрамиз. Болаларимиз хотирлашади, — дейди Туре. — Мен совринлар ютдим. "Севилья"га қарши ўйинда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, балки мен учун охирги ўйин бўлар, лекин муҳими ғалаба!