"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин.
Хабар қилинишича, 26 ёшли футболчини сотиб олиш борасида "шаҳарликлар"ни келаси мавсум бошқариши кутилаётган Хосеп Гвардиола ташаббус билан чиққан. У ярим ҳимоячи билан "Бавария"даги иш жараёни борасида яхши таниш ва уни қўл остида кўришни истамоқда.