Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Европада ўзбеклар ўртасида футбол турнири ўтказилди

Баҳо:
+ | -

 

 

“Давра” номидаги немис-ўзбек маданий жамияти ташаббуси билан 2016 йилда тўртинчи маротаба ташкил этилган “Европадаги ўзбеклар ўртасидаги футбол турнири”да Европанинг турли давлатларида истиқомат қилаётган ва таҳсил олаётган 200 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар иштирок этди. 

Мусобақада FC Davra, FC TIIM (Tashkent institute of irrigation and melioration), FC Nihol, FC UZB United, FC Praga, München, Rhein Main United ва бошқа жамоалар иштирок этган.

Мусобақа ўзаро дўстона ва соф рақобат асосида ўтди.

Унда фахрли 3-ўринни FC TIIM (Tashkent institute of irrigation and melioration) ва FC Nihol жамоалари, 2-ўринни Rhein Main United жамоаси, 1-ўринни ва турнир кубогини München жамоаси қўлга киритди.

Турнир якунида мусобақа иштирокчилари турли номинациялар бўйича тақдирланди. FC TIIM (Tashkent institute of irrigation and melioration) жамоаси дарвозабони Дилшод Дадабоев “Энг яхши дарвозабон” номинациясида, München жамоаси ҳужумчиси Мухтор Эшматов “Энг яхши ўйинчи” номинациясида тенгсиз деб топилди.

Барча ғолиб ва совриндорлар мусобақа ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирланди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 11:16, 17.05.2016.
Ўқилди: 3861 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик