"Барселона" футболчилари "Реал" иштирокидаги ўйинни кинотеатрда томоша қилишди.
Каталония клуби футболчилари чемпионлик ҳал бўлиши мумкин бўлган баҳсни жамоавий тарзда кузатишган.
Инсайдер Жерард Ромеронинг маълум қилишича, 3-май, якшанба куни "Барселона"нинг бир қатор футболчилари "Эспаньол" ва "Реал Мадрид" жамоалари ўртасидаги учрашувни кинотеатр залида томоша қилишган.

Қайд этилишича, футболчилар ушбу баҳсда Ла Лига чемпионлиги масаласи расман ҳал бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда шундай қарорга келишган. Ушбу баҳсда мадридликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан сўнг, чемпионлик тақдири ўзаро ўйинга қолган эди. "Барселона" "эл-класико"да 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 29 карра Ла Лига ғолибига айланди.













