«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеа, ўтган йил сентябрида манкунианлар билан тўрт йиллик шартнома имзолаган бўлса-да, мавсум оралиғида «Реал Мадрид»га ўтиши мумкин.
AS хабарига кўра, испанияликнинг «МЮ» билан шартномасида Мадриднинг «Реал» клуби 2016 йилнинг 15 июнига қадар Де Хеани 50 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга эканлиги ёзиб қўйилган.
Маълумки, 2015 йилги ёзги трансфер ойнаси вақтида Де Хеанинг дарвозабон Кейлор Навас ўрнига «Реал»га ўтиши сўнгги лаҳзада ўхшамай қолган эди.
Аввалроқ, агар Луи ван Гал «МЮ» рулида қоладиган бўлса, Давид Де Хеа жамоани тарк этиш ниятида эканлиги ҳақида хабар берилган эди.