Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Эртага финал

Баҳо:
+ | -

Швейцариянинг Базель шаҳрида жойлашган «Санкт-Якоб Парк» стадионида Европа Лигасининг навбатдаги финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда бош соврин учун турнирнинг амалдаги ғолиби - «Севилья» (Испания) ва «Ливерпуль» (Англия) жамоалари майдонга тушишади. Бўлажак финал УЕФА кубогини ҳам ҳисобга олганда, турнирнинг 45-ҳал қилувчи учрашувидир. Мусобақа Европа Лигаси номини олганидан кейинги давр учун эса, ҳисоб бўйича 7-финалдир.

Умуман олганда, УЕФА кубогига 1971 йили асос солинган. Тўғри, унга қадар ҳам айни шу тартибда ўтказиладиган мусобақа бор эди. Фақат, уни Ярмаркалар кубоги, деб аташган. 2008-2009 йиллар мавсумидан бошлаб, мусобақа формати нисбатан ўзгартирилди ва Европа Лигаси номи берилди. 1998 йилга қадар мазкур турнирда ўз мамлакати кубогини қўлга киритган жамоалар иштирок этмасдилар. Аммо ўша мавсум Кубок эгалари кубоги турнири УЕФА кубоги билан бирлаштирилди. Шунингдек, ўйинлар формат бўйича худди ЕЧЛ сингари ўтказила бошланди.

Шу ўринда айтиш жоиз, УЕФА Ярмаркалар кубогини расман тан олмаган. Шу боис ҳам, ўша мусобақада 2 марта зафар қучган «Лидс Юнайтед» УЕФАнинг еврокубокларда ғолиб чиққан жамоалар рўйхатида йўқ.

УЕФА кубогининг илк соҳиби Лондоннинг «Тоттенхэм Хотспур» клубидир. «Шпорлар» 2та ўйин натижасига кўра, «Вулверхэмптон Уондерерс»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этишган. Умуман олганда, турнирда 26та клуб зафар қучган. Шундан 11таси кубокни  икки марта ёки кўпроқ қўлга киритган. Ғолиблик шоҳсупасига 4 марта кўтарилган «Севилья» бу борада рекордчи ҳисобланади. Мамлакатлар миқёсида олсак, Италия ва Испания вакиллари энг яхши натижага эгалар - 9 мартадан ғолиблик.

Ўз ўрнида яна бир маълумот, ўтган мавсумдан эътиборан Европа Лигаси ғолибига Чемпионлар Лигаси йўлланмасини беришга қарор қилинди.

Мукофот жамғармаси ҳақида гапирсак, Европа Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этган ҳар бир клуб 640 минг евродан олади. Шунингдек, ҳар бир ўйин учун 60 мингдан берилади. Гуруҳ босқичидаги ғалабанинг баҳоси - 140 минг, дурангники - 70 минг евро. «Плей-офф» босқичига йўл олган жамоа қўшимча 200 минг олади. Шу тариқа мукофот пули миқдори ошиб бораверади: 1|8 финал учун - 300 минг, 1|4 финал учун - 400 минг, ярим финал учун - 700 минг евро. Финалчига 2 миллион евро берилса, ғолиб жамоа ўз ғазнасини яна 3 миллион еврога бойитади. Агар таққослайдиган бўлсак, Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиққан клуб 3,9 миллион евро олади.

УЕФА кубоги|Европа Лигасида энг кўп гол урган футболчилар

Хенрик Ларссон - 40та

Радамель Фалькао - 30та

Юрген Клинсман - 29та

Шота Арвеладзе - 27та

Алессандро Альтобелли - 25та

УЕФА кубоги|Европа Лигасида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар

Жузеппе Бергоми - 96та

Франк Рост - 89та

Вальтер Зенга - 69та

Энцо Шифо - 66та

Валид Бадир - 66та

Исроил РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 00:15, 18.05.2016.
Ўқилди: 3619 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.