"Севилья" клуби сардори Коке Европа лигаси финалида "Ливерпуль"га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини баён қилди.
"Бизнинг клуб бу турнирни яхши кўради. Европа Лигасида "Севилья" халқаро тажрибага эга клуб ҳисобланади. Шундай экан биз доим ушбу турнирга жиддий э‘тибор қаратганмиз.
"Ливерпуль" финалга чиқдими, демак улар кучли жамоа. Улар Испанияда ажойиб мавсум ўтказган "Вилярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Шундай экан уларда жуда кучли футболчилар ва мураббийлар жамланган.
Агар биз эртага ютсак, тарихда кетма-кет учинчи бор ғолибга айланган илк клуб бўламиз. Шундай экан бу имкониятни ҳеч қачон йўққа чиқазиб бўлмайди", - дейди Коке.