"Манчестер Сити" футболчиси Мартин Демичелис 22.058 фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилди ва жиддий огоҳлантирилди. Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси сайтида хабар берилди.
Маълум бўлишича, Демичелис ФА қоидаларининг Е8-бандида келтирилган ҳолатни бузишда айбланди. У 2016 йил 22 янаврдан 15 февралга қадар футбол ўйинларига пул тиккани учун жазоланди.