"Барселона" клуби ҳужумчиси Неймар ниҳоят раҳбарият билан янги шартнома борасида келишувга эришди.
El Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, янги келишув 2022 йилгача давом этади. Энди бразилиялик футболчининг сотиб олиш қиймати - 220 млн еврони ташкил қилади. Унинг маоши кўпайтирилади ва ўз навбатида Мессиникида камроқ бўлади.