Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Муродбек Исмоилов: “Кеча яхши ўйнаб турган жамоа, бугун ёмон бўлиб қолмайди”

Баҳо:
+ | -

Яқиндагина “Нефтчи” жамоаси мураббийлар штабида иш бошлаган Муродбек Исмоилов бош мураббий Андрей Фёдоров билан биргаликда жамоани навбатдаги баҳсларга жиддий тайёрламоқда. Куни кеча Мурод Музаффарович клуб расмий сайти учун интервью берди.

– Жамоамизга хуш келибсиз! Ўтган йиллар давомидаги “Нефтчи”нинг муваффақиятларида сизнинг ҳам ҳиссангиз катта бўлди. Клубдаги бўлажак режаларингиз билан ўртоқлашсангиз.

– Футбол жамоавий ўйин ҳисобланади. Унда қайд этилган натижаларда табиийки барчанинг яъни раҳбарият, мураббийлар, футболчилар ва мухлисларнинг ўзига яраша хиссаси  бўлади. Яна жамоа сафида эканлигимдан мамнунман. Хар доим “Нефтчи” учун хизмат қилишга тайёрмиз. Қисқа вақт давомида Қўқонда ишладим. Собиқ иш жойимдаги барчага раҳмат айтмоқчиман. Афсуски, “Қўқон-1912”да омадимиз келмади. Лекин шу қисқа муддат давомида ўзимиздан яхши из қолдиришга ҳаракат қилдик. Вақти-вақти билан ёш футболчиларга ҳам имконият бердиб турдим. Агар улар кейинчилик ҳам муваффақиятли одимлашса, бундан фақат хурсанд бўламан. “Нефтчи” жамоаси борасида гапирадиган бўлсам, айни пайтда Фарғона клубига бироз омад етишмаяпти деб ўйлайман. Бу вақтинча ҳолатдир. Чунки жамоанинг кучли ўзаги бор. Мураббийлар штабида ҳам малакали ва тажрибали мутахассислар жам бўлишган.  Хар бир соҳада бўлгани сингари футболда ҳам ривожланиш учун вақт керак. Бирдагина олдинга шаҳдам қадамлар ташлаш қийин.

– Қишки селекция жараёнида “Нефтчи” таркибига жалб қилинган футболчилар борасида қандай фикрдасиз? Давралар оралиғи яна янги футболчилар таклиф қилинадими ?

– Албатта. “Нефтчи”ни янада кучайтириш мақсадимиз бор. Бош мураббий билан биргаликда янги ўйинчилар борасида иш олиб боряпмиз. Ҳақиқат ҳам кучли футболчилар зарур. Яқинда жамоа раҳбари ҳам матбуотда чиқиш қилганларида худди шу фикрни илгари сургандилар. Бу билан қўл остимиздаги йигитларни ёмон демоқчи эмас. Уларнинг ўтган йилги қайд этган натижаси энг юқори дейиш ҳам нотўғри бўлади. Бу таркиб билан янада яхши натижага эришилса бўлади. “Нефтчи” жамоасинг айни пайтдаги ҳолатини ўткинчи деб ҳисоблайман. Чунки кеча яхши ўйнаб турган жамоа бугун ёмон бўлиб қолмайди. Фаолиятим давомида йиққан билимларимдан келиб чиқиб гапирадиган бўлсам, спортчи бир йили жуда ҳам кучли формага чиқади лекин кейинги йили унда кескин пасайиш кузатилиши мумкин. Қишда таклиф қилинган янги футболчилар албатта яхши ниятлар билан таркиб қўшиб олинган эди. Мен уларни ўрта савиядаги футболчилар дея олмайман. Балки улар “Нефтчи”нинг ўйин услубига тўлиқ киришиб кета олмагандир.

– Фикримизча, Акмал Холматовнинг яна клубга қайтиши фақатгина жамоа фойдасига ишлайди. Тўғрими ? 

– Албатта! Акмалжонни клубга қайтиши катта ёрдам беради. Биз мураббийлар бу футболчиларга ишонамиз. Таркибимизнинг асосий қисми роса кучга тўлган ёш футболчилардан иборат. Фақат мухлисларга бироз сабр тилайман. Хар қандай вазиятда футболчиларни яшил майдонда қўллаб-қувватлашларини сўраган бўлардим.

– Мурод Музаффарович, сўнгги сўз сифатида қўқонлик мухлисларга тилакларингиз.

-Қўқон шаҳрининг нонини едик. Оз ишлаган бўлсакда, жамоа равнақи йўлида чик юракдан меҳнат қилдик. Биласизми, Қўқоннинг ажобий мухлислари бор. Улар жамоа мағлубиятга учраган баҳсларда ҳам доим қўллашларини алоҳида эътироф этиш мумкин. “Қўқон-1912”нинг келгуси ишларида омад тилайман. Қўқонда яхши жамоа йиғилган. Агар қўқонликлар олдинга қадам ташлаб, ривожланишда давом этишса кучли ва рақобатдош жамоа юзага келади, – деди Исмоилов “Нефтчи” расмий сайтига берган интервьюсида.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 14:45, 19.05.2016.
Ўқилди: 5110 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6241]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5901]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3858]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2951]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2266]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2238]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2210]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1957]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1817]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик